Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

45 президент Оқ уйда ифторлик маросими ташкил этади

45 президент Оқ уйда ифторлик маросими ташкил этади

АҚШнинг 45 президенти  Доналд Трампнинг “Менинг ҳаётим омадсизларники эмас, ғолибникидир”, “Ҳақ эканлигим ҳақида ўйласам, мени ҳеч нарса қизиқтирмай қўяди”, “Менинг сочларим мукаммал эмас. Аммо улар меники”, “Менинг твитерим шу қадар кучлики, шу орқали рақибларимни рост гапиришга мажбурлай оламан” каби  иборалари кенг оммалашиб кетган.

Дональд Трамп 5 июнь куни Оқ уйда Рамазон муқаддас ойи муносабати билан ифторлик маросими ташкил этмоқда. Бу ҳақда АҚШ ОАВ давлат раҳбари маъмуриятидаги манбага асосан хабар берди.

Оқ уй ифторликка таклиф этилганлар рўйхати бўйича ҳозирча ҳеч қандай баёнот бермади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили АҚШ мусулмонларига Рамазон ойи янги президент Дональд Трамп Оқ уйда анъанавий ифторлик маросимини ташкил этмагани билан ёдда қолганди.

Манба: "Kun.uz"