Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

500 минг ақш доллари миқдоридаги махсулотларни экспорт қилиш режалаштирилди

 500 минг ақш доллари миқдоридаги махсулотларни экспорт қилиш режалаштирилди

            O’zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши Бизнес тузилмалар ва фермерлар билан ишлаш бўлими томонидан Наманган туманида фаолият кўрсатиб келаётган “Element Paint” МЧЖ БПТда тадбиркорлик субъектлари билан учрашув ташкил этилди. Унда маҳсулотларни хорижга электрон савдо майдончалари орқали сотишда замонавий механизмларни жорий этиш мақсадида Жанубий Корея билан ҳамкорликда 2019 йил 1 январдан бошлаб, хорижий харидорларга маҳаллий экспортчи корхоналарнинг товарларини сотиб олиш имкониятини берадиган Ўзбекистон миллий савдо электрон майдончасини ишга тушириш бўйича вазифалар белгилаб берилганлиги таъкидланди.

           Юртбошимиз томонларидан ҳар бир экспортчи корхона тўғрисидаги электрон ахборотлар базасини шакллантириш, уларнинг маҳсулотлари, маркетинг тадқиқотлари, экспорт ҳажми каби маълумотларни ўз ичига олувчи электрон паспортни жорий этиш вазифаси қўйилганлиги нафақат экспортчи, балки экспорт фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлаётган тадбиркорлик субъектлари учун ҳам жуда катта имкониятлар яратиб беради,- дейди “Element Paint” МЧЖ менеджери, БПТ раиси Акбаржон Ахмаджонов.

              Бугунги кунда корхонамизда “ATLAS” ва “ARTEK” брендлари остида ишлаб чиқарилаётган ҳалқаро стандартларга жавоб берувчи  лок-бўёқ маҳсулотларини O‘zLiDeP ва Савдо–саноат Палатаси амалий кўмагида Қирғизистон ва Тожикистон Республикаларига экспорт қилиш юзасидан ташкилий ишлар олиб борилмоқда. Шу йилнинг ўзида  500 минг АҚШ доллари қийматидаги маҳсулотларимизни экспорт қилиш бўйича шартнома тузиш кўзда тутиляпти.

Иброҳим САТТАРОВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

Бизнес тузилмалар  ва фермерлар

билан ишлаш бўлим мудири