Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

6 ОЙДА 290 ТА ЖИНОЯТ

6 ОЙДА 290 ТА ЖИНОЯТ

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Соғлом ва мустаҳкам оила жамият бойлиги ва келажак пойдевори” мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди. 

Тадбирда хотин-қизлар ўртасида хуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жиноятга мойил бўлган, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган хотин-қизлар билан якка тартибда иш олиб бориш, депутатлар, психологлар, тажрибали маҳалла оқсоқоллари, кекса авлод вакиллари, намунали оилалар иштирокида маслаҳатлар бериш, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган хотин-қизларнинг ҳар бирига маҳалладаги фаол аёлларни бириктириш, хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик, гиёҳвандликнинг  олдини олиш ҳақида сўз юритилди.

—     Билиб-билмай жиноят кўчасига кириб қолаётган аёлларнинг борлиги жамиятимизнинг энг оғриқли нуқтасидир, -дейди O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши бўлим мудири Марҳабо Чулиева.  — Тадбирда мутасаддилар таъкидлаб ўтганидек, кўплаб оғир ва ўта оғир турдаги жиноятлар хотин-қизлар, ёшлар томонидан содир этилаётгани аччиқ бўлса ҳам ҳақиқат.  Хусусан, жорий йилнинг олти ойида вилоятда хотин-қизлар томонидан 290 та жиноят содир этилган. Улар орасида ўз фарзандининг ҳаётига зомин бўлаётганлари, оиласига хиёнат қилаётганлар кўпайиб бораётгани афсуски рост. Бугунги тадбирдан кўзланган асосий мақсадимиз бундай оқибатлар илдизига болта уриш яъни жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, жиноятга мойил бўлган аёлларнинг муаммоларини ўрганиш ва тадбиркорликка жалб қилишдир.   

Тадбирда қатнашган идоралар ҳамда партиянинг вилоят Кенгаши биргаликда жойларга чиқиб оилаcи йўқ, мардикорликка чиқаётган, жиноят содир этишга мойил бўлган, фаҳш кўчасига кириб қолган аёллар хонадонларига бориб, муаммоларини ўрганишга ва уларга ечим топишга  келишиб олинди.

 

Муҳаббат РАВШАНОВА,

“XXI asr”   мухбири