Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

85 миллионга яқин коммунал қарзи тўлаб берилди

85 миллионга яқин коммунал қарзи тўлаб берилди

Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан “Ижтимоий кўмак” хайр эҳсон акцияси ўтказилди. 

Акцияда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудий бирлашмалари мутахассислари фаол қатнашиб, имконияти чекланган, кам таъминланган, эҳтиёжманд инсонлар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек коммунал хизмат тўловларидан қарзлари тўлаб берилди. 

– Ҳозирда бу акцияга 537 та оила қамраб олиниб, уларга федерация ҳисобидан 85 миллионга яқин маблағ ажратилиб, газ, электр энергияси, иссиқ сув таъминотларидан қарзлари тўлаб берилди. Муборак Рамазон ойини ҳар бир мусулмон яхши кутиб олишга, атрофдагиларга ёрдам кўрсатишга интилади. Федерация мутахассислари бундай хайрли акцияларни ўтказишда давом этади, – дейди федерация раиси Ж. Саримсақов.

Манба: "Халқ сўзи" online нашри.