Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

940 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит битимлари имзоланди

940 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит битимлари имзоланди

Ўзбекистон президентининг АҚШга ташрифи доирасида Халқаро молия корпорацияси (ХМК) билан консультацион хизматлар тўғрисида битим имзоланди. 

ХМК Ўзбекистонда қуёш электростанцияларини молиялаштириш, лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланиш учун хусусий инвесторларни жалб қилиш мақсадида давлат-хусусий сектор ҳамкорлигини ривожлантиришга кўмаклашади.

Томонлар ушбу лойиҳалар учун 1 миллиард долларгача инвестицияларни жалб қилишни режалаштирдилар.

Ташриф доирасида Жаҳон банки билан умумий қиймати 940 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит битимлари имзоланди. Ушбу маблағлар ҳисобидан Ўзбекистонда энергия самарадорлиги, мева-сабзавотчилик ва шошилинч тиббий ёрдамни яхшилаш бўйича тўртта янги лойиҳа молиялаштирилади.  Бу ҳақда "Kun.uz" хабар берди.