Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Абдулла Арипов иштирокида селектор йиғилиши ўтказилди

Абдулла Арипов иштирокида селектор йиғилиши ўтказилди

          Бугун, 14 март куни Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов иштирокида қишлоқ хўжалиги масалаларига бағишланган селектор йиғилиши ўтказилади.

          Унда Республикада эълон қилинган «Бошоқли дон экинлари парваришида бир ойлик фавқулодда ҳолат» юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар бўйича вилоят ва туманларнинг 4та сектор раҳбарларининг (шунингдек, Сурхондарё ва Жиззах вилоятлари) ғалла парваришида йўл қўйилаётган камчиликлари юзасидан Республика ишчи гуруҳлари (Мирзаев, Юсупов)нинг ҳисоботлари тингланади,  деб ёзади «Kun.uz» бу ҳақда.

          Қолаверса, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 март куни ғалла парвариши бўйича қабул қилинган йиғилиш баёни топшириқлари ижросини таъминлаш, жумладан, ғаллани минерал ўғитлар билан озиқлантириш, далага маҳаллий ўғит чиқариш, шарбат билан суғориш, ғалланинг занг касаллиги, зараркунандалари ва бегона ўтларга қарши кураш бўйича Тошкент вилоятида ташкил этилган тизим бўйича Тошкент вилояти ҳокими ва прокурори, вилоят ички ишлар бошқармаси ва давлат солиқ бошқармаси бошлиқлари (Ибрагимов, Пўлатов, Алламуродов, Файзбоев) ва бошқа масъулларнинг ҳисоботлари кун тартибидан ўрин олган.