21asr.uz

Ишбилармон, мардлик ва шижоат соҳиби, азми қатъий,
тадбиркор ва ҳушёр бир киши минг-минглаб тадбирсиз,
лоқайд кишилардан яхшидир
O‘zbek
No Result
View All Result
  • Янгиликлар
  • Мақолалар
  • Одамлар нима дейди?
  • Сайловолди ташвиқот
  • Ҳаёт ҳақиқатлари
  • Жаҳон
  • Суратлар сўзлайди
  • Илм фан
  • Янгиликлар
  • Мақолалар
  • Одамлар нима дейди?
  • Сайловолди ташвиқот
  • Ҳаёт ҳақиқатлари
  • Жаҳон
  • Суратлар сўзлайди
  • Илм фан
No Result
View All Result

No Result
View All Result

Абдулла Арипов ЎФА фаолиятини қониқарсиз деб баҳолади

22/05, 17:39
Абдулла Арипов ЎФА фаолиятини қониқарсиз деб баҳолади
Share on Facebook Share on Twitter Share on Telegram

Бугун, 22 апрель куни Вазирлар Маҳкамасида Ўзбекистон спортидаги мавжуд муаммолар ва Токио Олимпиадасига тайёргарлик масалаларига бағишланган селектор йиғилиши бўлиб ўтди,деб хабар бермоқда Tribuna.uz.

Olamsport`нинг ёзишича, йиғилишда бош вазир Абдулла Арипов ва асосан олимпия оиласига мансуб спорт федерациялари раҳбарлари иштирок этган.

«Бош вазир миллий олимпия қўмитаси фаолияти, спортчиларимизнинг Токио-2020 Олимпиадаси лицензиялари йўлидаги кураши ва бошқа қатор масалаларни кескин танқид остига олди», – дейилади хабарда.

Жумладан, Абдулла Нигматович Олимпиадага бир йилдан сал кўпроқ вақт қолган бир пайтда бор йўғи иккита лицензия қўлга киритилгани, бундан тўрт йил аввал худди шу вақтда лицензиялар сони 10тадан ошиқ бўлганини алоҳида урғулаган.

Ўз навбатида, 17та истиқболли олимпия спорт турлари федерациялари раҳбарлари асосий лицензион турнирлар олдинда эканлиги, Токио-2020 учун камида 100та лицензия қўлга киритилишини айтишган.

Шунингдек, Абдулла Арипов федерацияларни марказлашган ҳолда молиялаштириш масаласи Миллий олимпия қўмитаси зиммасида қолиши, лекин бу жараён жиддий назорат қилиниши, спортчиларнинг йиллик тақвимга киритилган нуфузли мусобақалардаги иштироки таъминланишини айтган.

Ҳукумат раҳбари ўтган ҳафта МОҚ президенти этиб сайланган Рустам Шоабдураҳмоновга бошқарув тизими ва кадрлар масаласини қайта кўриб чиқиш вазифасини топширган.

Селектор йиғилишида Ўзбекистон футбол ассоциацияси фаолиятига ҳам тўхталинган. Абдулла Арипов ассоциация фаолияти қониқарсиз ҳолатда эканлиги, ислоҳотларга муҳтожлигини алоҳида таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, Арипов жорий йил январь ойидан буён Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси раиси ҳам саналади.


Олдинги мақола

ХТВ мактабларда ёзги таътилда фарзандларини назорат қилиши учун ота-оналардан тилхат олинаётганига муносабат билдирди

Кейинги мақола

МИБ директори Фарғона вилоятида сайёр қабул ўтказди

Сўнгги хабарлар

2020 йилнинг асосий ранги маълум қилинди

2020 йилнинг асосий ранги маълум қилинди

Kecha, 17:40
Ўзбекистон АҚШда ташкил этилган “Халқаро кеча”  маданий тадбирида яна бир бор дунёга танитилди (+фото)

Ўзбекистон АҚШда ташкил этилган “Халқаро кеча” маданий тадбирида яна бир бор дунёга танитилди (+фото)

Kecha, 17:17
O‘zLiDeP раҳбари А.Хаитов фарғоналик сайловчилар билан учрашди (+фото)

O‘zLiDeP раҳбари А.Хаитов фарғоналик сайловчилар билан учрашди (+фото)

Kecha, 15:56

Энергия ресурсларидан хавфсиз фойдаланиш бўйича ўрганишлар давом этмоқда

Kecha, 15:54

«Тоза ҳудуд» ходими сохта квитанциялар орқали аҳолидан 6 млн. сўм йиғиб олди

Kecha, 11:59

Генерал Қашқадарёда халқ билан мулоқот чоғида долзарб муаммоларни ўрганди

Kecha, 11:50

Оммабоп

  • Талабалар учун қишки таътил муддати маълум бўлди

    18/12, 18:03
  • Иқтисодиётни либераллаштириш КИМГА НИМА БЕРАДИ?

    08/09/2018
  • ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ: ХАВФСИЗЛИК ВА ТОТУВЛИК

    13/10/2017
  • Фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз пойдевори

    16/11/2017
  • ИШ КЕРАКМИ, МАРҲАМАТ!

    22/09/2017
  • ГЕРМАНИЯ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

    22/10/2018

Бўлимлар

  • Нигоҳ (302)
  • Муносабат майдони (249)
  • Об-ҳаво (232)
  • Реклама (174)
  • Партия ҳаёти (106)
  • Депутат минбари (73)
21asr.uz

Ишбилармон, мардлик ва шижоат соҳиби, азми қатъий, тадбиркор ва ҳушёр бир киши минг-минглаб тадбирсиз, лоқайд кишилардан яхшидир

Бўлимлар

  • Мақолалар
  • Одамлар нима дейди?
  • Сайловолди ташвиқот
  • Ҳаёт ҳақиқатлари

Биз ҳақимизда

  • Биз ҳақимизда
  • Реклама
  • Махфийлик сиёсати
  • Aлоқа

"21ASR.UZ" ахборот-таҳлилий сайти 2017 йил 29 ноябрда ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган.
Гувоҳнома рақами: 1203. Муассис: "XXI АСР" ижтимоий-сиёсий газетаси МЧЖ.
Таҳририят манзили: 100051, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Нукус кўчаси, 73А-уй.
Масъул муҳаррир: Фаррух Жабборов.
Электрон манзил: [email protected]

O‘zbek
  • Янгиликлар
  • Мақолалар
  • Одамлар нима дейди?
  • Сайловолди ташвиқот
  • Ҳаёт ҳақиқатлари
  • Жаҳон
  • Суратлар сўзлайди
  • Илм фан

© 2019 JNews - Premium WordPress news & magazine theme by Jegtheme.