Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Абитуриент-2019: Паспорти йўқолган ёки алмаштириш учун топширганлар нима қилади?

Абитуриент-2019: Паспорти йўқолган ёки алмаштириш учун топширганлар нима қилади?

Ҳуқуқшунос ва блогер Хушнуд Худойбердиев ўзининг Telegram’даги каналида паспорти йўқолган ёки алмаштириш учун топширган абитуриентлар имтиҳон арафаси қандай йўл тутишлари ҳақида маълумот берди.

Айрим ҳолларда абитуриентлар паспортини бехосдан йўқотиб қўяди, ёки турли сабаблар билан паспорт алмаштириш (янгисини олиш) учун ҳужжат топширган бўлади.

Абитуриент ҳужжатларини «паспорт стол»га топширган бўлса-ю, лекин ҳали янги паспорти тайёр бўлмаган ва энг асосийси ҳужжат топширишнинг энг сўнгги санасигача (15 июль) тайёр бўлишига кўзи етмаса, унда қуйидаги тартибда ҳужжат топшириши зарур:

  • паспорт алмаштириш учун ариза топширган «паспорт столга» юзага келган вазият тўғрисида мурожаат қилинади;
  • ИИБ ҳақиқатан паспорт алмаштириш учун топширганлигини тасдиқлаб, махсус 09-шакл (Форма-09) кўринишидаги маълумотнома тўлдириб беради;
  • 09-шаклда фуқаронинг сурати ва паспортда кўрсатилиши зарур бўлган маълумотлар (идентификация рақами, паспорт серияси ва рақами) акс эттирилиб, ушбу маълумотнома махсус муҳр билан тасдиқланади;
  • тайёр бўлган 09-шакл вақтинчалик паспорт ўрнини босади;
  • ушбу ҳужжат билан бемалол ОТМга ҳужжат топшириш мумкин.

Бу ҳужжат топширгунгача бўлган вазият учун тааллуқли жавоб.

«Лекин бошқа вазиятларда, яъни абитуриент рўйхатдан паспорт орқали ўтган бўлса-ю, аммо тестгача паспортини йўқотиб (ўғирлатиб, шикаст етказиб) қўйган бўлса, унда 09-шакл билан тест синовларига киритиладими ёки йўқми, деган саволга менда аниқ жавоб йўқ. Шунингдек, юқоридаги ҳолатнинг тескариси бўлиши мумкин, яъни 09-шакл билан рўйхатдан ўтиб, тестгача паспорти тайёр бўлган бўлса, паспорт билан кириши мумкинми ёки 09-шакл бўлиши шартми? Менимча, иккала ҳолатда ҳам тестга киришда муаммо бўлмаса керак. Яна ҳам расмийлар бу вазиятга ойдинлик киритишларини сўраб қоламиз», — деб ёзади Хушнуд Худойбердиев.