Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Абитуриентларда ўқиш шаклларини танлаш имконияти бор

Абитуриентларда ўқиш шаклларини танлаш имконияти бор

Абитуриентлар томонидан олий таълим муассасаси қабул комиссиясига топшириладиган аризалар шаклини тасдиқлаш тўғрисидаги буйруққа ўзгартиришлар Адлия вазирлигида давлат рўйхатдан ўтказилди, дея хабар бермоқда ЎзА.

 

Ўзгартиришларга кўра, абитуриентлар томонидан олий таълим муассасаси қабул комиссиясига топшириладиган ариза тўлдириш жараёнида қуйидаги ўқиш шаклларидан танлаш имконияти мавжуд:

 

• кундузги;

 

• махсус сиртқи;

 

• сиртқи;

 

• кечки.

 

Бундан олдин аризада фақат кундузги ва махсус сиртқи ўқиш шаклларини танлаш имкони мавжуд бўлган.