Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Абонентлар операторни алиштирганда мобиль рақамларини сақлаб қола оладилар

Абонентлар операторни алиштирганда мобиль рақамларини сақлаб қола оладилар

Амалиётда электрон тижорат битимларини тузиш чоғида (томонлар бир-бири билан юзма-юз кўришмаганда) томонларни идентификациялашнинг энг кенг тарқалган воситаси мобиль телефон рақами ҳисобланади. Сабаби – уланиш пайтида уяли алоқа операторлари бўлажак абонентдан шахсини тасдиқловчи ҳужжатни талаб қиладилар (6.02.2009 йилда 1900-сон билан рўйхатдан ўтказилган Мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш қоидаларининг 24-бандига қаранг). Шу сабабли кишини унинг телефон рақами орқали аниқлаб олиш имкони бўлади. Бу ҳақда "Huquq va burch" манбаси хабар берди. 

Масалан, Интернет-дўкон харидори сифатида рўйхатдан ўтаётганда (ҳисобга олиш учун қайд этилаётганда) «мобиль» рақамни кўрсатишни талаб қиладилар. Ахборот тизими рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи кодни СМС орқали шу рақамга юборади. Сўнг харидор олинган кодни дўконнинг веб-сайтига киритади. Шу тариқа Интернет-дўкон абонент рақами рўйхатдан ўтказилаётган шахсга тегишлилиги ҳақида тасдиқнома олади. Бинобарин, телефон рақами номига расмийлаштирилган фуқаро битим томони (буюртмани расмийлаштирган шахс) деб ҳисобланади.  

 Мижозни масофадан идентификация қилишнинг бундай механизми самарали ишлашини таъминлаш мақсадида Президент 2018 йил якунига қадар мобиль алоқа тармоғи абоненти бошқа мобиль алоқа тармоғига ўтганда телефон рақамини сақлаб қолиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳақида топшириқ берди.