Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

Адабиёт ихлосмандлари диққатига!

Адабиёт ихлосмандлари диққатига!

Жорий йил 22 июнь куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг мажлислар залида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Муроднинг танланган асарлари тақдимоти бўлиб ўтади.

Бу ҳақда сайтимизга уюшма матбуот котиби Байрам Айтмуродов хабар бермоқда.

         Мазкур тақдимот маросими Тоғай Мурод таваллудининг 70 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган туркум тадбирларнинг навбатдагисидир.

         Маълумот ўрнида айтиш керак, Ижод фонди ҳомийлигида “Шарқ” нашриётида чоп этилган янги китобда адибнинг тўрт қисса ва икки романи бир жилдга жамланган.

         Тадбир соат 15:00 да бошланиши кутилмоқда.