Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

Адлия вазирлигида Ўзбекистон Ислом академияси давлат рўйхатидан ўтказилди

Адлия вазирлигида Ўзбекистон Ислом академияси давлат рўйхатидан ўтказилди

        Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 15 декабрдаги 3433-сон қарорига асосан ташкил этилган Ўзбекистон Ислом академияси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу тўғрисида Адлия вазирлиги ахборот хизмати ўзининг facebookдаги саҳифаси орқали маълум қилмоқда.

     Академия Ўзбекистон мусулмонлари идораси муассислигидаги диний ва дунёвий таълим берувчи нодавлат таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади.

Таълим муассасасининг асосий мақсадлари:

·          Республикада фаолият олиб бораётган олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларини юқори малакали илмий кадрлар билан таъминлаш;

·         Тайёрланаётган мутахассисларнинг илмий ва касбий салоҳиятини ошириш;

·         Қуръоншунослик, тафсир ва фиҳ, ҳадисшунослик, калом илми йўналишлари бўйича магистрларни, етук илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш.

      Академия Ўзбекистондан етишиб чиққан буюк аллома ва мутафаккирларнинг бой илмий меросини, ислом дини ривожига улкан ҳисса қўшган жаҳон алломаларининг асарларини ўрганиш, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, дин ниқоби остида ҳаракат қилаётган турли экстремистик оқим ва йўналишларнинг бузғунчи ғояларига қарши илмий раддиялар тайёрлаш ва бошқа бир қатор муҳим вазифалар билан ҳам шуғулланади.