Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Афғонистонлик талабалар ТАТУ ва Инҳа университетида ўқитилади...ми?

Афғонистонлик талабалар ТАТУ ва Инҳа университетида ўқитилади...ми?

           Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда  Афғонистон Ислом Республикасининг Коммуникация ва ахборот технологиялари вазирлиги ўртасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш йўналишида ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган “Стратегик ҳамкорлик бўйича англашув Меморандуми” имзоланди.
 
          Ўзбекистон АКТ вазирлиги Матбуот хизматининг маълумот беришича, мазкур ҳужжатдан кўзланган мақсад –  икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда телекоммуникация,  ахборот технологиялари ва почта хизматларини ривожлантиришда тажриба алмашиш,  алоқаларни кенгайтиришдан иборат, деб таъкидланди.  Меморандумда,  шунингдек, АКТ соҳасида техник ёрдам кўрсатиш масаласи ҳам кўзда тутилган.
 
         Англашув меморандуми асосида томонлар ҳамкорликка оид меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштирадилар,  ўзаро дахлдор бўлган телекоммуникация ва алоқа тармоқлари ҳамда почта алоқаси инфратузилмасини мақбуллаштириш чораларини кўрадилар.

          Хусусан,  Марказий Осиёга Ўзбекистон орқали ўтадиган почта транзитининг фаолияти таъминланади.  Шу билан бирга,  томонлар АКТ соҳасининг турли йўналишларида рақобатбардошлиликни ошириш,  “электрон ҳукумат” йўналишида ҳамкорлик қилишни келишиб олдилар.
 
          Мазкур ҳужжат асосида афғонистонлик талабаларнинг Муҳаммад ал Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамда Тошкент шаҳридаги Инҳа университетларида таълим олишларини ташкил қилиш масаласи ҳам ўрганиб чиқилади.