Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Афғонистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудида минг йиллик тарихга эга аҳоли манзилгоҳлари топилди

Афғонистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудида минг йиллик тарихга эга аҳоли манзилгоҳлари топилди          Олимлар Балх водийсида кўплаб аҳоли манзилгоҳларини топишган. Қўналғаларнинг энг қадимийси қарийб минг йил аввал пайдо бўлган. Шу пайтга қадар бу ерда атиги 77 та ана шундай манзилгоҳ топилган бўлиб, сунъий йўлдошдан олинган тасвирлар уларнинг сони мингдан зиёд эканини кўрсатди.

        Бу ҳақда “Science” журналида чоп этилган мақолада маълум қилингани тўғрисида uza.uz ёзди. Археологлар ҳудудни ўрганишда айғоқчи сунъий йўлдош ҳамда ҳарбий дронлардан фойдаланган.

       Тадқиқотчилар Афғонистон ҳудудидан фанга аввал маълум бўлмаган, лекин инсоният тамаддунида катта аҳамиятга эга бўлган кўплаб жойларни аниқлашган. Хусусан, XVI-XVII асрларда бунёд этилган 119 та карвонсарой Буюк Ипак йўли бўйлаб сафар қилган савдогарларга бошпана вазифасини ўтаган. Карвонсаройлар бир-биридан қарийб 20 километр олисликда жойлашган бўлиб, бу ўша пайтларда карвонларнинг бир кунлик босиб ўтган масофаси билан тенг.

       Тадқиқотлар, шунингдек, Систан ва Ғилмон вилоятлари ҳудудидаги қадимий аҳоли манзилларида ирригация тармоқларига катта эътибор қаратилганини кўрсатди. Бу ерда барпо этилган каналлар тармоғидан олимларнинг фикрича, ерларни суғоришда кенг фойдаланилган.