Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Александр Лукашенко Тошкентда!

Александр Лукашенко Тошкентда!

Давлатимиз раҳбари  Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Беларусь президенти Александр Лукашенко расмий ташриф билан Тошкентга етиб келди. Бу ҳақда "Тuron24" ахборот агентлиги хабар қилди. 

Хабарга кўра Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Александр Лукашенкони кутиб олган.

Маълум бўлишича, ташрифнинг асосий воқеалари 13 сентябрга мўлжалланган. Унга кўра Ўзбекистон ва Беларусь 2019-23 йилларга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро шартнома имзоланиши кутилмоқда.