Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Алимент. Давлат божи бекор қилиндими?

Алимент. Давлат божи бекор қилиндими?

10 ноябрдан бошлаб Ўзбекистонда алимент тўлаш тўғрисидаги келишув бўйича давлат божи бекор қилинди.

Шунингдек, бошқа соҳаларда ҳам давлат божи ставкалари ўзгарди. Янги ўзгартиришлар кредит шартномалари, лизинг кабиларга ҳам таъсир қилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг қароридан келиб чиқиб "Turon24" манбаси хабар тарқатди.

Янги қарорга кўра, оталикни тан олиш (белгилаш), боланинг туғилган вақтини аниқлаш тўғрисидаги аризаларни кўрганлик учун давлат божи ундирилмайди. Олдин бу иш учун энг кам иш ҳақининг (ЭКИҲ) бир баравари миқдорида давлат божи тўланган (5 ноябрь ҳолати бўйича ЭКИҲ 202 730 сўмни ташкил этади).

"Шунингдек, никоҳ шартномасини нотариал тасдиқлаш бўйича ҳам давлат божини тўлаш бекор қилинди. Олдин никоҳ шартномасини нотариал тасдиқлашда энг кам иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида давлат божи тўланган.

Бундан ташқари, кўчмас мулк ва автотранспорт воситаларини мерос қилиб олгани тўғрисидаги ҳужжат учун давлат божи энг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида, мулкчиликнинг бошқа турлари учун 30 фоиз қилиб белгиланди", – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ижара шартномаси ва заём шартномасини бекор қилиш учун давлат божи белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида олинади.