Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Алимент олдиндан тўланса, тақиқ қўйилмайди...ми?

Алимент олдиндан тўланса, тақиқ  қўйилмайди...ми? Савол: Алиментни тўлашдан бўйин товлаганлик учун амалдаги қонунларимизда қандай жавобгарлик бор?

Ҳ. ШОДМОНОВА,
Хива тумани

Жавоб: 2018 йил 9 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги”ги қонун билан алимент соҳасидаги қонунчиликка ўзгартишлар киритилган эди.

Хусусан эндиликда:

* алимент тўламаслик 15 сутка маъмурий қамоққа олинишига сабаб бўлади;

* алимент тўлашга мажбур шахслар икки ой (илгари уч ой) мобайнида алимент тўлашдан бўйин товласа, жиноий жавобгарликка тортилади (3 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин);

* ҳар бир бола учун энг кам алимент миқдори энг кам иш ҳақи миқдорининг 75 фоиздан (илгари учдан бир қисм) кам бўлмаган миқдорда (138 225 сўм) белгиланади;

* алиментни бола вояга етгунга қадар кўчар ва кўчмас мол-мулк ёки бошқа қимматли нарсалар бериш орқали бир йўла олдиндан тўлаш мумкин;

* алимент олдиндан тўланган ёки гаров шартномаси тузиш ҳолатларида, ушбу шахсга республикадан чиқишга қўйилган тақиқ олиб ташланади. Бунда гаров қиймати қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақининг икки юз эллик бараваридан кам (46 миллион 75 минг сўм) бўлмаслиги лозим.