Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Алимент тўламаган шахс... озодликдан маҳрум этилади

Алимент тўламаган шахс... озодликдан маҳрум этилади Савол: Алимент тўлаш бўйича суд қарорини бажаришдан бўйин товлаган шахслар учун амалдаги қонунларимизда қандай жавобгарлик белгиланган?

С. НОРБЎТАЕВА,
Ургут тумани

Жавоб: Алимент тўлаш бўйича суд қарорини бажаришдан бўйин товлаган шахс­лар ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. Бунда маъмурий жазо сифатида ўн беш суткага маъмурий қамоққа олиш белгиланади. Маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахслар (ҳомиладор ёки уч ёшгача боласи бўлган аёллар, ўн тўрт ёшгача бўлган боласини ўзи тарбиялаётган шахслар, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар, I ва II гуруҳ ногиронлари) эса энг кам иш ҳақининг йигирма баравари (3 686 000 сўм) миқдорида жарима тўлайди.

Агар маъмурий жазо қўлланилгандан кейин ҳам шахс болага алимент тўламаса, унда жиноий жавобгарликка тортилади. Жиноий жазо ушбу жиноят учун икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш деб белгиланган. Агар шахс алимент бўйича қарздорликни тўлиқ қоплаган бўлса, жавобгарликдан озод қилинади.