Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Андижон туманида 18 нафар ёшлар партия сафига қабул қилинди

Андижон туманида 18 нафар ёшлар партия сафига қабул қилинди

        Андижон туман Оқ ёр саноат касб-ҳунар коллежида  O’zLiDeP Андижон туман Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда партия аъзолари сони яна 18 нафарга кўпайди. Партия вилоят кенгаши Ёшлар қаноти етакчи консультанти Дилмурод Собировнинг “Ёшлар юксак мақсадалар йўлида бирлашади” мавзуси доирасидаги,  жумладан, ёшларга оид қабул қилинган қарор ва меъёрий ҳужжатлар тўғрисида маълумотлари йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

         -Бугун ёшларга ҳуқуқий, маънавий ахборотларни қай даражада тўғри етказа олсак, уларнинг келажакдаги ютуқларига шу даражада мустаҳкам пойдевор қўя олган бўламиз, - дейди Дилмурод Собиров. – Бу борада қабул қилинаётган қонун ва қонуности ҳужжатларини билиш инсоннинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқ ва эркинликларининг  ишончли ҳимояси бўлибгина қолмай, эртанги куннинг ҳам тараққиёти гаровидир.

       Тадбир давомида коллежнинг 2-босқич ўқувчилари томонидан тайёрланган мавзуга оид бадиий саҳна чиқишлари намойиш этилди.

Назирахон ТОЛИПОВА,

O’zLiDeP Андижон туман Кенгаши

ижрочи котиби