Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

“Andromed-elite”да янги таянч тузилма

“Andromed-elite”да  янги таянч тузилма

O‘zLiDeP Зангиота туман Кенгаши томонидан “Andromed-elite” хусусий клиникасида “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Yoshlar­­ – kelajagimiz” Давлат дастурларининг тарғиботига бағишланган мулоқот ўтказилди. Унда хусусий тиббиёт соҳасини қўллаб-қувватлаш юзасидан қабул қилинган фармон ва қарорларнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилди.

Чунончи яратилаётган шарт-шароитлардан ҳар бир фуқаро оқилона фойдаланишни йўлга қўйса, ҳам оилавий бюджетга, ҳам хусусий тиббиёт соҳасига фойда келтириши таъкидланди. Бу йўлда, айниқса, O‘zLiDeP “Аёллар қаноти”нинг “Фаровон оила” лойиҳаси доирасида қилинаётган ишлар кўпчиликка маъқул келаётгани айтиб ўтилди. Хусусан, бундай имкониятдан ҳудудда фаолият кўрсатаётган “Andromed-elite” хусусий клиникаси ходимлари ҳам самарали фойдаланишаётир.

Тадбир давомида мазкур тиббиёт муассасасининг 10 нафарга яқин ишчиларига O‘zLiDeP аъзолик гувоҳномалари тантанали тарзда топширилиб, клиникада янги қуйи бўғин – бошланғич партия ташкилоти тузилди.

Солижон ЗОИРОВ

“XXI asr” мухбири