Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

АНОНС: "МАТБУОТ: Ё ҲАЁТ, Ё МАМОТ!"

АНОНС:

Матбуотнинг даври ўтди, энди дунёни интернет нашрлар эгаллайди!” қабилидаги ҳукму башоратлар ўзини қай даражада оқлайди? Ижтимоий тармоқлар, интернет нашрлари фаоллашган бир пайтда босма нашрлар қандай яшаб қолади? Шу пайтгача обуна ҳисобидан кун кўрган газета-журналлар тақдири энди нима бўлади? Дасти узун, чўнтаги бақувват муассиси ё ҳомийси борларининг кўнгли тўқ, бошқалар-чи? Шу пайтгача журналистлар нонини туя қилиб келган “Ўзбекис­тон почтаси” ёки “Матбуот тарқатувчи”нинг ўзи кўмакка муҳтож эмасми? Матбуотчилар олдида яна қандай муаммолар кўндаланг турибди?..

"…Савол туғилади: муассислар-чи, ўз вазифасини қай даражада бажара оляпти? Кўнгилдагидек эмаслиги аён ҳақиқат. Лекин томошабинлик қилиб, мурувват кутиб ўтириш вақти ўтди. Масъул идоралар вакилларининг ўрганишига кўра, айрим туман газеталари таҳририятлари иқтисодий аҳволи ниҳоятда ночор аҳволда экан. Туман ҳокимликлари ўзлари муассис бўлган нашрлар тақдири ҳақида умуман ўйлашмаяпти. Минг дона нусха атрофида чоп этилаётган туман газеталари оз эмас. Ҳатто  бир дона компьютер олишга ҳам қурби етмаётган  таҳририятлар борлигини қандай баҳолаш мумкин?.."

"…Бизни қийнаётган асосий муаммо нашримизни жойларга етказиб бериш билан боғлиқ. Матбуот тарқатувчи ташкилотлар фаолияти қониқарсиз. Бугун чиққан газета бир ҳафта, баъзида бир ойдан кейин обуначига етиб борса, кулгили эмасми? Бу обунага ўз-ўзидан жиддий таъсир кўрсатадиган омил. Ишончни йўқотамиз. Матбуот дўконларида, масалан, бизнинг газетамиз деярли сотилмайди. Баҳона кўп, натижа йўқ..."

“...Иқтисодий қарамлик – ижодий қарамликни келтириб чиқаради. Ижодий қарам нашр ҳеч қачон чатнаган, янгиликка етакловчи фикрни ёзмайди. Ёзолмайди! Мен учун сариқ ҳам, қизил ҳам, қора ҳам нашр йўқ. Мен учун фақат яшил матбуот бор, холос. Миллат корига камарбаста бўладиган – элнинг этагига ёпишадиган эмас, элга этагини ушлатиб, ортидан эргаштириб юрадиган матбуот керак! Ўзбек матбуоти яшил матбуот бўлиши учун ОАВ тўғрисидаги қонунларимизни ҳам ҳаракатга келтиришимиз зарур.

“...Яқинда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг уй-жойга эҳтиёжманд аъзолари учун Тошкент шаҳрининг хушманзара жойида кўп қаватли уйлар қуриб битказилди. Давлат раҳбари ана шу уйларни бориб кўрди, ижодкорлар билан мулоқотда бўлди. Қувонмай бўладими. Биз журналистлар учун ҳам ана шундай кун келармикан? Ҳалигача аъзолари сони номаълум бўлган уюшмамиз раҳбарлари бу борада ҳам чуқуроқ ўйлаб кўришар, деган умиддамиз.

Юқоридаги каби фикр-мулоҳазаларни газетамизнинг бугунги 38-сонида эълон қилинган "МАТБУОТ: Ё ҲАЁТ, Ё МАМОТ!" сарлавҳали мақолада ўқинг.


Бизни телеграмдаги @XXIasrofficial каналимизда тезкор ва осон кузатиб боринг.