Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

АҚШ давлат котиби ёрдамчиси бош ўринбосари Тошкентга нима масалада келади?

АҚШ давлат котиби ёрдамчиси бош ўринбосари Тошкентга нима масалада келади?

        Давлат котиби ёрдамчиси бош ўринбосари Элис Уэллс 30 январь – 2 февраль кунлари Лондон ва Тошкентга ташриф буюради деб маълумот берди АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси. 

 У 30 январь куни Стратегик тадқиқотлар институтида минтақавий масалаларни муҳокама қилиш ҳамда Буюк Британия ҳукумати расмийлари ва Давлат департаментига қарашли Лондон Медиа марказида халқаро ОАВ ходимлари билан учрашиш мақсадида Лондонга келади.            Тошкентда эса Элис Уэллс Президент Мирзиёевнинг ислоҳотлар дастури доирасида эришилган ютуқлар, халқаро ва минтақавий масалалар, шунингдек иқтисод ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилиш учун ҳукуматнинг юқори лавозимли расмий вакиллари билан учрашади.