Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

АҚШ элчихонаси Бобомурод Абдуллаевнинг озод қилинишига оид баёнот билан чиқди

АҚШ элчихонаси Бобомурод Абдуллаевнинг озод қилинишига оид баёнот билан чиқди

Америка Қўшма Штатлари етти ойлик суд жараёнидан сўнг, 7 май куни журналист Бобомурод Абдуллаевни озод этилганини олқишлайди. Биз суд мулозимларини очиқ ва шаффоф ўтказилган, Ўзбекистон суд тартиб-қоидаларига асосланган суд жараёни билан қутлаймиз, - дейилади Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчихонаси журналист Бобомурод Абдуллаевнинг озод қилиниши бўйича  баёнотида

Суд қарорида терговчилар томонидан “кўплаб процессуал қонунбузарликлар” содир этилгани ҳам қайд этилган. Келгусида бундай ишлар такрорланмаслиги учун Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон ҳукуматини бу қонунбузарликларни кўриб чиқиб, тегишли чоралар кўришга ундайди. 

Барча судланувчиларнинг оқланишига оид бу қарор демократик жамиятда сўз эркинлиги нечоғли муҳим аҳамият касб этишини яна бир карра тасдиқлайди”, - деб ўтилади яна баёнотда.

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 7 май куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган судланувчилар Бобомурод Абдуллаев, Ҳаётхон Насриддинов, Шавкат Оллоёров ва Равшан Салаевлар иши бўйича суд мажлиси тугаганди. Бобомурод Абдуллаев, Ҳаётхон Насриддинов, Шавкат Оллоёров ва Равшан Салаевлар суд мажлисидан озодликка чиқарилди.