Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

Асакалик 20 нафарга яқин ёшларга қандай кўмак берилди?

Асакалик 20 нафарга яқин ёшларга қандай кўмак берилди?

 Моҳира Маъмирова Асака туманидаги касб-ҳунар коллежини тамомлаганига икки йилдан зиёд вақт бўлди. Бироқ айни кунга қадар мутахассислиги бўйича муқим иш жойига эга эмас. O‘zLiDeP Асака туман кенгаши ташаббуси билан тумандаги педагогика ва ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида ташкил этилган бўш иш ўринлари ярмаркасида М. Маъмирова каби кўплаб ёшлар бандлиги таъминланди. Моҳира эндиликда ўз яшаш манзилига яқин 15-мактабгача таълим муассасасида ёрдамчи тарбиячи сифатида иш бошлади.

   O‘zLiDeP Ёшлар қанотининг “Сен ҳам фаол ёшлар сафидасан!” лойиҳаси доирасида бўлиб ўтган мазкур ярмаркага тумандаги вақтинча ишсиз йигит-қизлар жалб қилинди.

 – Ўтказилган тадбирда тумандаги мавжуд 75та корхона-ташкилот 272 та бўш иш ўрни билан иштирок этди, – дейди партия туман Кенгаши раиси Қаҳрамон Ботиров. – Унда бир гуруҳ ёшларимизнинг бандлиги таъминланганлиги бизнинг ютуғимиз, деб ҳисоблайман. Масалан, М.Абдувосилов “Асака Мак” МЧЖга юк ташувчи, М.Таджиматов ва У.Худайқуловлар 30- МТМга қоровул, А.Тешабоев 45-МТМга посбон вазифаларига ишга жойлашдилар.

  Ёшларнинг илғор ғоя ва ташаббусларини амалга оширишга кўмаклашиш, илмий-ижодий ютуқларга эга ёшлардан иборат раҳбар кадрлар захирасини тайёрлаш борасида O‘zLiDeP Асака туман Кенгаши томонидан мана шундай хайрли ишлар амалга оширилаётгани диққатга сазовор.

 

Бобурмирзо ХОЖИАКБАРОВ

O‘zLiDeP Асака туман Кенгаши

аппарат раҳбари