Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Асакалик тадбиркор аёл тайёрлаган чақалоқлар кийимлари Россияга экспорт қилинмоқда

Асакалик тадбиркор аёл тайёрлаган чақалоқлар кийимлари Россияга экспорт қилинмоқда

 Меҳринисо Исроилова тўрт йилдан буён чақалоқлар кийимлари ва замонавий йўргакларини ишлаб чиқаришда нафақат Асака туманида, балки вилоятда ҳам етакчилик қилиб келапётган якка тартибдаги тадбиркорлардан бири. У тайёрлаган маҳсулотлар ички ва ташқи бозорда аллақачон ўз харидорларини топиб улгурган. Россия давлатининг қатор шаҳарларига экспортни йўлга қўйган тадбиркор аёлнинг маҳсулотлари, фаолияти “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Асака туман босқичида нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан юқори баҳоланди ва танловнинг вилоят босқичига йўлланма берилди.

        – Ўн икки йилдан буён дўппидўзлик фаолияти билан шуғулланаман, - дейди танловнинг 2-ўрин соҳибаси иштиркчи-ҳунарманд Насибахон Парпиева. – Бугунги кўрик биз ҳунарманд ва тадбиркорларга бир-биримиз билан тажриба алмашиш, имкониятларимизни юзага чиқариш имконини берди. Муҳими, фаолиятимиз доирасида тўхтаб қолмаслик, янги, илғор ғоялар билан ҳаракат қилиш кераклигини ўргандик.

  Олтинкўллик Ўғилой Жўраеванинг ишбилармонлиги ҳам  танловнинг Олтинкўл туман босқичида ҳакамлар эътиборини қозонди. Ёш ҳунарманд қўғирчоқ ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиб, тумандаги 20 нафар қизларнинг бандлигини таъминлаган. У яратаётган миллий ва замонавий услубдаги қўғирчоқларички бозордан ташқари, буютма асосида турли таълим муассасаларига етказиб берилмоқда.

  Танловнинг Булоқбоши туман босқичида ғолиб бўлиб, вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган тадбиркор Гулбаҳор Тошиева 10 нафар вақтинча ишсиз хотин-қизлар бандилигини таъминлаб, аёлларнинг ҳар турдаги кийимларини тайёрлаб, ички бозорга олиб чиқмоқда. Унинг замонавийликни миллийлик билан уйғунлаштириб, яратган либослари барчага манзур бўлмоқда.

 “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг шаҳар, туман босқичлари жойларда давом этмоқда.

Умидахон ИСАЕВА,
O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши
Аёллар қаноти бўлими мудири