Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Ахборот манбаларида болалар ахборот хавфсизлигини таъминлаш барчамизнинг асосий вазифамиз

Ахборот манбаларида болалар ахборот хавфсизлигини таъминлаш барчамизнинг асосий вазифамиз

Жаҳон тажрибасидан маълумки, давлат ахборот инфраструктурасининг ривожланиши барча соҳаларни, шунингдек, одамларнинг дунёқараши ва уларнинг ижтимоий ҳаётига жиддий таъсир ўтказади. Бугунги кунда ахборот технологиялари, автоматлаштирилган тизимлар ва маълумотлар базаси давлат структураларини, иқтисодиётни ва мамлакат хавфсизлигини бошқаришнинг ажралмас қисми бўлиб келмоқда. Шу боис Ўзбекистонда ҳам ахборот манбалари ва замонавий технологияларни ривожлантиришга йўналтирилган миллий қонунчилик асослари яратилди, у давлат ахборот инфраструктурасининг шаклланишида ижобий рол ўйнамоқда. Шунга қарамасдан ахборотни қабул қилиш, қайта ишлаш, сақлаш ва узатиш тизимларидан фойдаланишда ҳимоя ва киришни чеклаш воситаларидан минимал ҳолда фойдаланилмоқда. Бунда миллий хавфсизликка таъсир қилувчи маълумотларнинг чиқиб кетиши ва давлат ахборот майдонига кириб келиш хавфи ўсиб боради.

Замонавий ахборот бозорини шакллантиришда ахборот хавфсизлиги, айниқса, болаларнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш муаммолари алоҳида ўрин эгаллайди. Шундай экан, жамиятнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш давлат ва унинг ваколатли органларининг асосий вазифаси бўлиб қолаверади. Ахборот хавфсизлиги деганда - шахс, жамият ва давлатнинг хавфли ахборотлардан ҳимояланганлик ҳолати тушунилади.

Ахборот технологиялари турли ахборот тарқатиш манбаси экан, бунда ахборот хавфсизлигини таъминлаш бир томондан давлатнинг ушбу соҳадаги сиёсатининг устувор йўналишларидан бўлса, жамиятда болаларнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш иккинчи асосий ва муҳим давлат устувор сиёсати ҳисобланади.

Бугунги кунда китоб, оммавий ахборот воситалари билан бир қаторда болаларга Интернет глобал тармоғи беҳисоб ва турли мавзудаги ахборотларни жамиятга, хусусан, болаларга тақдим этиб келмоқда. Ахборот бозори салоҳияти, хавфли ёки фойдалигидан қатъий назар болаларга товар сифатида ахборотни таклиф этмоқда. Бу ахборотлар болаларни ё саодатга етаклайди, ёки фалокатга дучор қилади.

Бугунги кунда китоб, оммавий ахборот воситалари билан бир қаторда болаларга Интернет глобал тармоғи беҳисоб ва турли мавзудаги ахборотларни жамиятга, хусусан, болаларга тақдим этиб келмоқда. Ахборот бозори салоҳияти, хавфли ёки фойдалигидан қатъий назар болаларга товар сифатида ахборотни таклиф этмоқда. Бу ахборотлар болаларни ё саодатга етаклайди, ёки фалокатга дучор қилади.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, болаларимизнинг китоб билан мулоқотда бўлиши, интернет тармоғидан ахборот олиши, руҳиятини соғлом ва бунёдкорликка ундовчи ахборотлар билан мустаҳкамлаб боришида давлат хавфли ахборотларнинг эркин айланишининг олдини олиш, бунда эса мавжуд қонунчиликни такомиллаштириш, таълим тизимини мустаҳкамлаш, болаларда эркин фикр юритиш ва ўзини қизиқтирган барча саволларга жавоб оладиган мулоқот майдонини янада кенгайтириш муҳим ҳисобланади.

Дилшод ТОШЕВ, Тошкент шаҳар прокурори ёрдамчиси, III даражали юрист