Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

БАНДЛИК – ФАРОВОНЛИК ОМИЛИ

БАНДЛИК – ФАРОВОНЛИК ОМИЛИ
O‘zLiDeP Каттақўрғон шаҳар Кенгаши томонидан туман бандликни таъминлаш бўлими, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда касб-ҳунар коллежи битирувчилари бандлигини таъминлашга бағишланган амалий мулоқот ташкил этилди.
Президентимизнинг 2017 йил 24 майдаги “Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бандлик соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишда янгича ёндашувларни жорий этиш, шу жумладан, давлат ва хусусий бизнес ўртасидаги ҳамкорликка асосланган ҳолда меҳнат бозори инфратузилмасини ривожлантириш, ишсиз аҳоли, айниқса, ёшларни ишга жойлаштиришда самарали чора-тадбирларни амалга оширишга йўналтирилган. 
– Ёшларнинг ташаббус, ғоя ва интилишларини қўллаб-қувватлаш партиямиз олдида турган устувор вазифалардан биридир, – дейди кенгаш раисининг биринчи ўринбосари Набижон Ортиқов. – Хусусан, йигит-қизларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб этиш, уларнинг иқтисодий билим ва кўникмаларини ошириш, илғор таклиф ва режаларини кўриб чиқиш ҳамда рағбатлантириш доимий эътибордаги масала бўлиб келмоқда.  Бунда ёшларга бизнес-режа тузишдан тадбиркорлик сифатида фаолият юритишгача бўлган барча жараёнда иқтисодий, ҳуқуқий кўмак берилмоқда.
Амалий мулоқотда юртимизда ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик фаолияти асослари йўналишида ўқитиш, имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича олиб борилаётган ишлар хусусида  маълумотлар берилди.
O‘zLiDeP
Самарқанд вилоят Кенгаши
матбуот хизмати