Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

БАХТ УЛАШИНГ БАХТЛИ ЯШАЙСИЗ

БАХТ УЛАШИНГ БАХТЛИ ЯШАЙСИЗ
Қашқадарё вилоятида 23 мингдан ортиқ O‘zLiDeP аъзоси бўлиб, улардан 7 501 нафарини хотин-қизлар ташкил этади. Қайд этиш жоизки, партиямиз фаоллари томонидан хотин-қизлар учун янги иш ўринлари яратиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш, имтиёзли кредитлар ажратилишига кўмаклашишга алоҳида эътибор қаратиляпти. Бугунги кунда воҳада минг­га яқин тадбиркор хотин-қизларнинг кўпчилиги партиямиз аъзоларидир. Улар тадбиркорлик билан шуғуллана бош­лаганларидан сўнг вилоятда ёш қизларга ҳунар ўргатиш, иш билан таъминлаш борасида ижобий ўзгаришлар кўзга ташлана бошлади.
Партия “Аёллар қаноти” ташаббуси билан ҳамкор ташкилотлар кўмагида ташкил этилаётган “Мустақиллигимизнинг 26 йиллигига 26 тадбиркор аёл” деб номланган тадбирлар давомида хотин-қизларга ўз бизнесини йўлга қўйишда кўмаклашилиб, уюшмаган ёш қизларнинг бандлиги таъминланмоқда.
O‘zLiDeP Деҳқонобод туман Кенгаши томонидан туман “Ягона дарча маркази”, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди. Депутатлар ва “Аёллар қаноти” фаоллари уйда ўтирган, вақтинча ишсиз хотин-қизларнинг ижтимоий аҳволи, қизиқишлари, талаб ва истакларини ўрганишди. Тажрибали ишбилармон аёллар иштирокидаги мулоқотларда тадбиркорликни йўлга қўйиш борасида маслаҳатлар берилди.
– Бир неча йилдан буён тикувчилик цехи очиб, қишлоқдошларимга хизмат кўрсатиб келяпман, – дейди Деҳқонобод туманидаги Халқобод қишлоғида яшовчи Муҳайё Ҳусенова. – Партиямиз томонидан ўтказилган тадбирда мен ҳам қатнашиб, 4 нафар ёш қизни шогирдликка олдим. Айни пайтда улар тикувчилик цехимда ҳунар ўрганишяпти. Келгусида уларни тадбиркорликка йўналтириш мақсадида ҳозирданоқ билим ва кўникмаларини шакллантиришга ҳаракат қиляпман.
Бешбулоқ қишлоғида яшовчи, тикувчилик билан шуғулланувчи оилавий тадбиркор Айрўмол Юсупова ҳам 2 аёлни шогирдликка олди. Пардахол Тожиева эса корхонасида нон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида 3 нафар қизни иш билан таъминлади. Оқиртмалик Мавлуда Сариева ва Аэродром маҳалласида яшовчи Машҳура Қодировалар ўз бизнесларини йўлга қўйиб, савдо-сотиқ билан шуғулланишмоқда. Туманда 16 нафар қизнинг бандлиги таъминланган бўлса, 10 нафари таж­рибали устозларга шогирд тушиб, бизнес сирларини ўрганишяпти.
– Шундай тадбирлар доирасида 9 нафар қизни ишга олдим, – дейди Косондаги “Ривож текстиль” оилавий корхонаси бошлиғи Лобар Қурбонова. – Улар айни пайтда ҳам ҳунар ўрганишяпти, ҳам меҳнат қилишяпти. Бир шогирдимга ўз бизнесини йўлга қўйишда кўмаклашдим. Партиямиз томонидан ўтказилаётган бу каби лойи­ҳаларда воҳанинг ишбилармон ва ташаббускор аёллари тажрибасини оммалаштириш, ёш тадбиркор аёлларда ҳуқуқий-иқтисодий билимларни шакллантириш, фаолиятимиздаги тўсиқ ва муаммоларни бартараф этиш борасида амалий кўникмалар берилаётганлиги ислоҳотлар бардавомлигига хизмат қилмоқда.
Косон туманидаги Машъал маҳалласида яшовчи Шоҳиста Аҳмедова қуёнчиликни йўлга қўйиб, 2 қизни иш билан таъминлади. Оқтепалик Феруза Тўхтаева эса паррандачилик билан шуғуллана бош­лади. Бойғунди қишлоғида яшовчи Шаҳноза Рўзиева 2 қизга тикувчилик сирларини ўргатяпти.
– Лойиҳа давомида Деҳқонобод ва Косон туманларида истиқомат қилаётган 52 нафар қиз билан мулоқот олиб борилиб, турмуш шароити ва қизиқишлари ўрганилди, – деди партия вилоят Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими бошлиғи Гулбаҳор Тўраева. – Улардан 16 нафари тикувчилик, қандолатчилик, чорвачилик, паррандачилик ва савдо-сотиқ йўналишлари бўйича ўз бизнесларини йўлга қўйишган бўлса, 28 нафари аёллар бошқараётган тадбиркорлик субъектларига ишга жойлаштирилди. 8 нафари эса қандолатчилик, тикувчилик, каштачилик бўйича ўз касбининг билимдонлари бўлган устозларга шогирдликка берилди. Жонли кечган мулоқотларда қарийб беш юзга яқин қиз иштирок этди. Бундан ғоят мамнунмиз. Зеро, донишмандлар айтганидек, оқила аёл хонадон бахти бўлса, ишбилармон, тадбиркор аёл маҳалла, эл-юртнинг бахтидир.
“Мустақиллигимизнинг 26 йиллигига 26 тадбиркор аёл” шиори остида ўтказилган тадбирлар давомида 10 нафар ёш партия кадрлар захирасига олинди.
 
 Сайфулла ИКРОМОВ,
“ХХI asr” мухбири
 

Соғлом ҳаёт – фаровон турмуш гарови

 
Қорақалпоғистон Республикаси  
 
Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини янада ошириш, аҳолининг тиббий маданиятини юксалтириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. O‘zLiDeP Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлимлари томонидан ана шу мақсадда жойларда тадбирлар ташкил этилмоқда.   O‘zLiDePнинг “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида Мўйноқ туман Кенгаши томонидан ўтказилган тадбирда хотин-қизларга ҳуқуқий, психологик, тиббий маслаҳатлар берилди. – Шу йилнинг олти ойи давомида 6 мингдан зиёд хотин-қиз ва 10 мингдан зиёд ўсмир бепул тиббий кўрикдан ўтказилди, – деди Мўйноқ туман тиббиёт бирлашмаси масъул ходими Б.Ўтегенова. – Опа-сингилларимиз турли касалликларнинг келиб чиқиш сабаблари ва салбий оқибатларидан огоҳ этилди. Тадбир давомида оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, ажримларнинг олдини олиш, айниқса, бола тарбиясида оталар масъулиятини янада кучайтириш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ ва эрта оила қуришнинг олдини олиш каби масалалар муҳокама этилди. Асем СИРИМБЕТОВА, O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши масъул ходими  
 
Андижон вилояти
 
O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Олтинкўл водий гулшани” фермер хўжалигида ташкил этилган очиқ мулоқот кўтаринки кайфиятда ўтди. “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида ўтказилган тадбирда олтинкўллик меҳнаткаш хотин-қизлар ўзлари учун зарур психологик, ҳуқуқий ҳамда тиббий билимга эга бўлишди. Мулоқотда хотин-қизларни қийнаётган муаммолар муҳокамасига кенг ўрин берилди. Жумладан, суюлтирилган газ ва кўмир таъминотидаги узилишлар юзасидан мурожаатлар тушди. Фуқаро Зуҳра Икромова набираси Шодиёна Зилолдинова уч ой олдин автоҳалокатга учраб, тўшакка михланиб қолгани, уни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишда қийинчиликларга дуч келаётганини куйиниб гапирди. Фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилотларга мурожаат қилинди. Кенг пахта даласида ўтказилган очиқ мулоқот давомида илғор теримчиларга эсдалик совғалари топширилди. Умидахон ИСАЕВА, O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири <!-- [if gte mso 9]>