Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

"Be young" ёш дизайнерлар танловида 50 дан ортиқ либослар коллекцияси тақдим этилди

Ёшлар ижод саройида бўлиб ўтаётган Тошкент мода ҳафталиги доирасидаги "Be young" ёш дизайнерлар танловида 50 дан ортиқ ёш дизайнернинг коллекцияси тақдим этилди.  Бу ҳақда "Turon24" манбаси хабар қилди.

Маълум бўлишича, 26 ноябргача давом этадиган ҳафталик доирасида хорижий ва маҳаллий профессионал дизайнерларнинг 15 та либослар коллекцияси орқали 1300 хилдан ортиқ либослар намойиш қилиниши кутилмоқда. Хусусан, бугун ҳиндистонлик дизайнер Риту Берининг либослари намойиши, хитойлик дизайнерлар Ву Венҳи ва Чен Чао Чаонинг соҳа бўйича маҳорат дарслари бўлиб ўтади.

Шунингдек, хабарда “Инновацион технологиялар ва fashion индустрия” халқаро илмий-амалий конференцияси ўтказилиши, Николай Нам ва Елена Милбергернинг муаллифлик чиқишлари кўзда тутилгани айтиб ўтилган.