Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Беларусь элчиси: Навоийдаги шарт-шароитлардан фойдаланиб бройлер жўжа боқишни режалаштиряпмиз

Беларусь элчиси: Навоийдаги шарт-шароитлардан фойдаланиб бройлер жўжа боқишни режалаштиряпмиз

Навоий вилояти ўзининг ер ости бойликлари, саноати билан ажралиб туради. Бу имкониятлардан самарали фойдаланишда эса хорижлик сармоядорларни кенг жалб этиш муҳим аҳамият касб этади.

Президентимиз шу йил 2 мартда Навоийга ташрифи чоғида берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида 11-12 май кунлари халқаро бизнес-форум бўлиб ўтди. Унда дунёнинг 34 та давлатидан 170 нафардан зиёд инвестор, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги элчилари ва дипломатлар иштирок этди. 

– Беларусь Республикаси анча йиллардан бери Навоий кон-металлургия комбинати билан ҳамкорлик қилиб келади. Биз ушбу халқаро миқёсда муҳим ўринга эга гигант корхонага шу кунга қадар юқори унумли “БеЛАЗ” русумли самосваллардан 35 та етказиб бердик. 2019 йил охиригача улар сонини 230 тага етказиш режалаштирилган, - дейди Беларусь Республикасининг Ўзбекистондаги ва мухтор элчиси Леонид МАРИНИЧ.

 Шунингдек, Навоийдаги шарт-шароит ва яратилган имкониятлардан фойдаланиб, тез орада бройлер жўжа боқиш ва бу орқали иқтисодий фойда кўришни мўлжаллаяпмиз. Бу йўналишда шартномалар тузишга тайёрмиз. Ўйлайманки, икки томонлама бу ҳамкорликлар давлатларимиз ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Бахтиёр ТОШНАЗАРОВ,

“XXI asr” мухбири