Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Беш кунда 4850 та қоидабузарлик аниқланди

Беш кунда 4850 та қоидабузарлик аниқланди
Тошкент вилоятининг М39 “Олмаота – Бишкек – Тошкент – Термиз” (Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятини боғловчи), А373 “Тошкент – Ўш” (Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятини боғловчи), 4Р12 “Бектемир – Чирчиқ – Ғазалкент – Чорбоғ” (Тошкент шаҳри ва Бўстонлиқ туманини боғловчи), “Қорасув – Бўка – Бекобод” автомобиль йўлларида ўрнатилган фоторадарлар орқали ўтган беш кунда айнан тезликни меъёридан ошириш ҳолати бўйича 4850 та қоидабузарлик аниқланди.
 
Улар таҳлил қилинганда асосан Тошкент шаҳрига тегишли бўлган 1128 та, Фарғона вилоятига тегишли бўлган 702 та, Наманган вилоятига тегишли бўлган 598 та, Андижон вилоятига тегишли бўлган 531 та, Тошкент вилоятига тегишли бўлган 1353 та автомобиль эгаси қоида бузгани маълум бўлди.
 
Қоидабузар ҳайдовчилар томонидан белгиланган жарималарни тўлаш тартиби, тўлов амалга оширилгандан сўнгги ҳолати ҳақидаги саволлар кўплаб келиб тушмоқда. Ушбу саволларга жавоб тариқасида қуйидаги маълумотларни тақдим қиламиз:
 
– Аввало қоидабузарлик содир этгани ҳақидаги маълумотни олиш учун, “8860” қисқа рақамига транспорт воситасининг давлат рақамини ҳамда транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси серия ва рақамини SMS орқали юборилади, оз муддат ичида қоидабузарлик ҳақидаги маълумот (содир этилган сана ва жарима миқдори) келади.
 
– Қоидабузарлик бўйича белгиланган жарималар банклардаги “Мунис” тизими орқали, пластик картадан “Click”, “PayMe” иловалари орқали ҳам амалга оширилиши мумкин.
 
                                                                                                                                                            Рустам АСҚАРОВ,
Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот гуруҳи инспектори.