Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Бирданига 49та хонадоннинг куйиб қолган электр ҳисоблагичлари янгисига алмаштириб берилди

Бирданига 49та хонадоннинг куйиб қолган электр ҳисоблагичлари янгисига алмаштириб берилди

Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани, “Катта вахшивор-2” маҳалласида яшовчи фуқаро Файзиев Мусурмоннинг электр трансформатордаги нуқсон туфайли маҳалладаги 40 тадан ошиқ хонадоннинг электр ҳисоблагичи куйиб қолган.

Туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари зарарни қоплаб бермаганлигидан норози бўлиб вилоят ҳокимининг виртуал қабулхонасига қилган мурожаати Олтинсой туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ўрганилганда, ҳақиқатдан ҳам ушбу маҳалланинг 49 та хонадонида трансформатордаги нуқсон туфайли ҳисоблагичлар куйганлиги маълум бўлди.

Ушбу ўрганиш якуни бўйича тегишли ҳужжатлар тайёрланиб, туман электр тармоқлари корхонасига юборилди ва бу муаммо 2 кун муддат ичида Олтинсой туман электр тармоқлари корхонаси томонидан бартараф этилиб, “Катта вахшивор-2” маҳалласидаги 49 та хонадонга янги электр ҳисоблагичлар ўрнатилди.
Манба: "Халқ сўзи" online нашри.