Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

БИРГА КИТОБ ЎҚИЙЛИК

БИРГА КИТОБ ЎҚИЙЛИК
Пойтахтимиздаги “Болажон” маданият ва истироҳат боғида ташкил этилган китобхонлик акцияси шундай шиор остида кўплаб ёшларни бирлаштирди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази ҳамда  ижтимоий тармоқларда мингдан зиёд ёшларни бирлаштирган “Intellect” китобхон ёшлар клуби ҳамкорлигида ўтказилган тадбир ҳақиқий байрамга айланиб кетди. – Айниқса, таниқли ижодкор ва санъаткорлар билан биргаликдаги мутолаа жараёни болажонларда катта таассурот қолдирди. Иштирокчилар нашриётлар томонидан ўтказилган кўргазмаларда тафаккур хазинасини бойитишга хизмат қиладиган бадиий, илмий адабиётларни арзон нархларда харид қилиш имконига эга бўлишди.
– Мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси билан китобхонликни тарғиб қилишга қаратилган қатор ишлар амалга оширилмоқда, – дейди “Intellect” клуби раҳбари Илёс Сафаров. – Сўнгги пайтларда мутолаага меҳр қўйган ёшларимиз сафи кенгаймоқда. Бунинг яққол исботини ёшларнинг бугунги акциядаги фаол иштирокидан кўришимиз мумкин. Болалар боғи китоб ихлосмандлари билан гавжумлигидан ҳавонинг андак совуқлиги ҳам сезилмай кетди.
“Бирга китоб ўқийлик” оммавий китобхонлик акцияси доирасида қизиқарли викториналар, шеърий айтишувлар ўтказилди. Ғолиблар жаҳон ва ўзбек адабиёти дурдоналари билан тақдирланди.
 
Чарос ЁҚУБОВА