Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

Битирувчилар дастлабки синов муддатисиз ишга қабул қилинди

Битирувчилар дастлабки синов муддатисиз ишга қабул қилинди

· Бухоро вилоятида бугунги кунда уюшмаган ёшлар сони 50.256 нафарни ташкил этмоқда. Ўтган 4 ой мобайнида 686 нафар ёшларнининг иш билан бандлиги таьминланди. Уларнинг 58 нафари тадбиркорлик йўналишида, 11 нафари фермер хўжалик йўналишда, 31 нафари хунармандчилик йўналишида ва 586 нафар ёшлар корхона ва ташкилотларга ишга қабул қилинган.

· Бу борада Когон шаҳрида жами уюшмаган ёшлар сони 327 нафарни ташкил этган бўлса, шулардан 120 нафар ёшларнинг бандлиги таьминланди.

Когон шаҳридаги “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида “Сен ҳам фаол ёшлар сафидасан” лойиҳаси доирасида ташкил этилган тадбирда маълум малака ва касб-ҳунарга эга, бироқ уйда ўтириб қолган йигит-қизларни ижтимоий фойдали меҳнатга жалб қилиш, ўзаро устоз-шогирд анъанасини йўлга қўйишга қаратилган “Ёшлар бандлигини таъминлаш энг мухим вазифамиздир” мавзусида тадбир ўтказилди.

- Қайд этилганидек, юртимизда ижтимоий ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш учун кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштириш масаласига жиддий эътибор қаратилаётганлигини айтиб, миллий қонунчилигимизга асосан меҳнат шартномаси ходимнинг ишга лаёқати, ишни давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлигини инобатга олган ҳолда, дастлабки синов муддати билан тузилади,- дейди Когон шахар O`zLiDeP Кенгаши раисининг мафкуравий, тарғибот-ташвиқот ишлари бўйича ўринбосари М.Джўраева. - Айни пайтда меҳнат қонунчилигига киритилаётган ўзгартириш таълим муассасалари битирувчилари билан биринчи иш жойи билан меҳнат шартномаси тузилаётганда дастлабки синов муддати белгиланмаслигининг назарда тутилиши бу ёшларга билдираётган юксак ишончдир. Масалан, “А.Қодирий” МФЙда яшовчи Шоҳида Жалилова “Бухоро Гилам” МЧЖ корхонасига ишга қабул қилинди ёки “Бунёдкор” МФЙда истиқомат қилувчи Нафиса Худойқулова Бухорода тикувчилик цехига ишга қабул қилинганлиги бунинг яққол далилидир. Мустақил ҳаётга қадам қўяётган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш маҳаллий давлат ва ижро ҳокимият органлари зиммасига алоҳида масьулият юклайди.

Азиз ҲАКИМОВ,

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

ёшлар билан ишлаш бўлими мудири