Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Биз ҳам сизнинг ёнингиздамиз!

Биз ҳам сизнинг ёнингиздамиз!

Шу кунга қадар муҳим хомашё – пахта ҳосилининг муайян қисми йиғиштириб олинишида турли ташкилот жамоаларининг муносиб ҳиссаси бор. Мулкдорлар манфаати ифодаси – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳам, албатта, ана шулар сирасида. 

Партия марказий, ҳудудий ва маҳаллий тузилмаларининг ходимлари мавсум бошланганидан буён дам олиш кунларида далаларга чиқиб, фермерлар оғирини енгил қилишга, бир сўз билан айтганда, беминнат кўмак бермоққа  интил­япти. Чунончи, Ўртачирчиқ туманидаги “Юсупов Мансур” ҳамда Бўка туманидаги “Юсуф ҳожи” фермер хўжаликлари далаларига партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти кенгашлари, партиянинг туман ва шаҳарлар бўлимлари, O‘zLiDeP нашри – “XXI asr” ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти ходимлари ҳашарга отланишди. Ҳаво очиқ кунларнинг ҳар бир дақиқасини ғанимат билган сафдошлар астойдил меҳнат қилиб, хирмон юксалишига сезиларли улуш қўшди. Айни чоғда ҳашарчилар пахтакорларнинг сифатли хомашё етиштирганига бевосита гувоҳ бўлди, ер ҳақиқатан ҳам омилкор инсонлар тасарруфида эканини ҳис этди. Муҳими, фермер ва хўжаликлар ишчи-хизматчилари, қишлоқ аҳли партия кўмагидан, қўлловидан миннатдор.

Терим ниҳоясида илғорларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди. 

O‘zLiDeP ташаббуси билан бош­ланган ҳашар қизғин давом этмоқда.