Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

“БИЗ O‘zLiDePНИ ТАНЛАЙМИЗ” танлови ёшларни партия ғоялари атрофида бирлаштирди

“БИЗ O‘zLiDePНИ ТАНЛАЙМИЗ” танлови ёшларни партия ғоялари атрофида бирлаштирди
– Сиёсий партияда ишламасам-да, сиёсий жараёнларга жуда қизиқаман, – дейди Фотима Матчанова. – Шу боис юртимиздаги барча партияларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига обуна бўлганман, улар фаолиятига оид энг сўнгги янгиликлар билан мунтазам танишиб бораман. O‘zLiDePнинг “Биз O‘zLiDePни танлаймиз” танлови ҳақида ҳам uzlidep.uz сайтидан хабар топдим ва қатнашишга қарор қилдим...
Аксарият ўқувчиларимизнинг фикр­лари шундай: танлов ҳақида партия расмий сайтидан билиб олишган. Чунки янги лойиҳани ўтказиш ҳақида жорий йил 1 ноябрь куни uzlidep.uz сайтида эълон берилган эди. Унда қатнашиш шартлари ва иштирокчиларга қўйилган талаблар ҳақида партиямиз фаолиятига қизиққан ёшу қари яхши хабардор, албатта. Аммо танлов ғолиб­лари аниқланган айни паллада айрим фикр-мулоҳазаларимиз ва хулосаларимизни ўртоқлашгимиз келди.
Энг аввало, шуни айтмоқчимиз: мазкур танлов партиямиз ғояларига хайрихоҳ ёшларни бир ғоя атрофида жипслаштиришга хизмат қилди, улар ўртасида илиқ ҳамкорлик ўрнатди. Буни иштирокчилар ижодий ишларидан ҳам билиб олиш мумкин. Кимдир ўз ишхонасида туриб, партиямиз ғоя ва вазифаларига садоқат изҳор этган бўлса, бошқа иштирокчи  роликлар орқали O‘zLiDeP дастурий вазифалари моҳиятини очиб берди. Видеоёзувлар орасида жамоа бўлиб партиянинг шиорларини такрорлаган иштирокчилардан тортиб, Зарафшон чўлида, туя­лар карвони олдида партиямизнинг мақсад-вазифаларини қўллаб-қувватлаганларгача бор.
– Танловни ташкил этаётганда виртуал оламнинг кенг имкониятларидан оқилона фойдаланишни мақсад қилган эдик, – дейди O‘zLiDeP матбуот хизмати раҳбари Элмурод Панжиев. – Шунинг учун ҳам уни “Facebook” ижтимоий тармоғида ўтказдик. Чунки мазкур тармоқ ёшларимиз учун энг тезкор ахборот манбаи вазифасини ўтамоқда. Бундан ташқари, “Facebook” ижтимоий тармоғи орқали халқ билан, электоратимиз вакиллари, айниқса, ёш маслакдошларимиз билан мулоқот ўрнатишни режалаштирган эдик.
Таъкидлаш керак, танловнинг “Facebook” ижтимоий тармоғида ўтказилгани иштирокчилар сонининг кўпайишида ҳам, унинг очиқ-ошкора, холис ва шаффоф руҳда ўтказишнинг ҳам энг самарали механизми эди. Ҳар ҳолда интернетда “таниш-билишчилик” ўтмаслигини ҳаммамиз яхши англаймиз. Тенглик ва адолат мезонлари иштирокчиларнинг танловга ва партиямизга бўлган ишончини оширди.  
Дарвоқе, танлов бир-бирини тўлдирувчи икки йўналишда ўтказилганини эътибордан қочирмаслик керак. Биринчи йўналишда иштирокчилар партиямиз расмий саҳифасига “Like” босиш, яъни обуна бўлиш орқали иштирок этишди. Иштирокчилар сони 300 нафардан ортиқ кишини ташкил этди. Хўш, энди савол туғилади. Иштирокчилар орасидан  ғолиблар қайси мезонлар асосида танлаб олинди? Биринчи йўналишдаги танлов шартлари у қадар қийин эмаслигини инобатга олсак, ҳаммамизда ана шундай шубҳали саволлар туғилиши табиий. Жавоб эса қуйидагича: ғолиблар Woobox.com дастури ёрдамида қуръа ташлаш йўли билан аниқланди.
– Танлов ғолиби бўлишимни кутмагандим, – дейди Зайнаб Назарова. – Чунки мен ҳам худди бошқа иштирокчилар каби партиянинг саҳифаси ва телеграмдаги каналига обуни бўлдим, танлов ҳақидаги эълонни бошқаларга улашдим, партиянинг расмий саҳифасида “Биз O‘zLiDePни танлаймиз” деган шиорни ва 3 нафар дўстимнинг исмини ёзиб қолдирдим. Қолгани “омаднинг қўлида” деб танлов якунини кутдим. Омад менга кулиб боққанидан хурсандман. Партиянинг кейинги лойиҳаларида ҳам фаол иштирок этишга ҳаракат қиламан.
Энди иккинчи йўналишдаги танлов ҳақида ҳам икки оғиз сўз. “O‘zLiDeP ғояси тарғиб этилган энг яхши видео” танловида иштирокчилар партия логотипи, байроғи, баннери ва шиорларини ишлатган ҳолда видео олиши ва уни #uzlidep14 хештеги орқали ўз аккаунтида улашиши, видео сўнггида “Биз O‘zLiDePни танлаймиз” шиорини қайд этиши керак эди. Иштирокчилар томонидан ишланган видеолар партиямизнинг “O‘zLiDeP муҳокамага чорлайди” мулоқот гуруҳида қўйилди ва энг кўп “Like” йиққан ижодий иш ғолиб деб топилди.
– Видеороликни ишлаётганимда партиянинг 14 йиллик фаолиятидаги ютуқларни акс эттиришга ҳаракат қилдим, – дейди танловнинг иккинчи йўналиши ғолиби Сафарали Аҳмадов. – Жумладан, партиянинг охирги Президентлик сайловидаги ғалабасига алоҳида эътибор қаратдим. Мус­тақил Ватанимиз тарихидаги иккала Президентимиз ҳам битта партия – O‘zLiDePдан сайланганига, юртбошимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилган мамлакатимиз тараққиётининг беш устувор йўналиши – Ҳаракатлар стратегиясидаги вазифалар O‘zLiDeP сайловолди Дастуридаги мақсадлар билан уйғун ва ҳамоҳанг эканига урғу бердим. Ижодий ишимдаги муштараклик ва мантиқий боғлиқлик танловда ғолиб бўлишимни таъминлади, деб ўйлайман. Камтарона меҳнатим эътироф этилганидан хурсандман.
Таъкидлаш керак, иккинчи йўналишдаги танловда 20 дан зиёд ролик­лар “O‘zLiDeP муҳокамага чорлайди” гуруҳи фойдаланувчилари эътиборига ҳавола этилди. Танлов комиссияси мазкур ижодий ишларни холисона баҳолаб борди.
Иккала йўналишдаги танлов ғолибларига ҳам партиянинг эсдалик совғалари топширилди.
 
Ҳасан САЛОМОВ,
O‘zLiDeP матбуот хизмати ходими