Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Боғча мудираси нима сабабдан 9 кг. гўштни ахлатга ташлади?

Боғча мудираси нима сабабдан 9 кг. гўштни ахлатга ташлади?
Муассасани мудирани онаси Нодира опа деган аёл бошқариб келган. Ушбу ҳолат юзасидан кўплаб мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатлар асосида муассаса фаолияти ўрганилди.
 
Расмий ва норасмий мудиралар, номи бору ўзлари йўқ ходимлар, ғойиб бўлган 56 кг. гўшт, ахлат қутидаги 9 кг. пиширилган гўшт ва шу каби нохуш ҳолатлар... Буларнинг барчаси Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур туманидаги 197-сонли мактабгача таълим муассасасидаги “ўйин”лар. 
 
Яқинда “Ўзбекистон24” телеканали орқали лавҳа намойиш этилди. Ушбу лавҳада Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур туманидаги 197-сонли мактабгача таълим муассасасидаги “ўйин”лар намойиш этилди. 
 
“Муассасани мудирани онаси Нодира опа деган аёл бошқариб келган. Ушбу ҳолат юзасидан кўплаб мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатлар асосида муассаса фаолияти ўрганилди. 
 
Ота-оналар, ҳатто ходимлар ҳам мудира сифатида Нодира опа деган аёлни билишар экан. Бундан ташқари, муассасага 3 нафар шахс турли лавозимларга расмийлаштирилиб, уларга ойлик маош ёзилиб келинган. 
 
Муассасада “тижорат” гуруҳи ташкил қилинган бўлиб, ота-оналардан давлат томонидан белгиланган пулдан ташқари, турли баҳоналар билан улардан 125 000 сўмдан қўшимча тўлов тўлатилган. 
 
Болаларга озиқ-овқатни ташкил қилиш масалалари ўрганилганда қозонга солиниши керак бўлган 56 кг. гўшт маҳсулоти аниқланмади. Шу куни текширувчилар келганидан хабар топган масъуллар қозонда пишаётган овқатга олдиндан пиширилган гўштни солгани аниқланди. Қозондаги гўшт текширилганда эса истеъмолга яроқсизлиги ойдинлашди. 
 
Суриштирувларда аниқланишича, чаққон ходимлар ўша пайтнинг ўзида текширувчилардан яшириш мақсадида олдиндан пишириб қўйилган, аммо айниб кетган гўштни ахлатхонага ташлаб юборишган. Ахлатхона текширилганида умумий оғирлиги 9 кг. ташланган гўшт топилди.
 
Яна бир ачинарли ҳолат, мудира боғча ҳудудида чинни буюмлар, яъни, пиёла ишлаб чиқарадиган цех очган. Мутахассиларнинг эътирофича, бу ерда фойдаланиладиган хом ашё ва бўёқ болаларнинг соғлиги учун жиддий таъсир кўрсатади”, дейди Мактабгача таълим вазирлиги Ички аудит ходими.

Мавзуга доир видеолавҳани кўриш учун.
                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                   Ўзбекистон ахборот агентлиги