Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Боғот туманидаги 6 нафар Иккинчи жаҳон уруши фахрийларининг ҳолидан хабар олинди

Боғот туманидаги 6 нафар Иккинчи жаҳон уруши фахрийларининг ҳолидан хабар олинди

            9 май “Хотира ва қадрлаш куни”  Республикамизда ҳар йили кенг миқёсда нишонланади. Байрам арафасида нуроний отахон ва онахонлар ҳолидан хабар олиш, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш каби хайрли ишлар анъанага айланган.

            Ана шундай тадбирлардан бири куни кеча O`zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши, Боғот туман Кенгаши депутатлик гуруҳи, “Нуроний” жамғармаси Боғот туман бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилди.

 Масъул ходимлар ва депутатлар “1941-1945” йилларда Иккинчи жаҳон урушида қатнашган уруш фахрийлари ва фронт ортида меҳнат қилган фахрийларни ҳолидан хабар олиш, уларга эсдалик совғаларини топшириш мақсадида Миришкор қишлоғи Соҳибкор маҳалласида истиқомат қилаётган 94 ёшни қаршилаган онахон, Иккинчи жаҳон урушида қатнашган уруш фахрийси Лабуркина Екатерина, Маънавият маҳалласида истиқомат қилувчи 95 ёшни қаршилаган Атажонов Бекчон, Кўнабирлашув маҳалласида истиқомат қилувчи 94 ёшни қаршилаган Рузибоев Дурди, Пахтаобод маҳалласида истиқомат қилувчи 94 ёшни қаршилаган Жумабоев Самандар, Ўзбекистон маҳалласида истиқомат қилувчи 95 ёшни қаршилаган Рўзибоев Тўхтабой ҳамда Найман маҳалласида истиқомат қилувчи 96 ёшни қаршилаган Ёмғиров Марат оталарнинг хонадонларига ташриф буюриб, улар билан дилдан суҳбатлашилди.

           – “1941-1945” йиллар азоби ҳали хам кўз ўнгимдан кетмайди,  - дейди Самандар ота аччиқ хўрсиниш билан. Тўйиб овқат ейиш у ёқда турсин, оиламиз бағрида тинч ўтиролмасдик. Ҳар куни йўқотишлар, ҳар куни жазоланган яқинларимизнинг қийналаётганини кўриб яшаш ўта оғир эди. Худога шукур, бугун замонамиз тинч, ҳаётимиз фаровон.  Оллоҳимнинг ўзи юртимизни ёмон кўздан асрасин.

Ташриф давомида онахон ва отахонларга партиянинг эсдалик совғалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Бундай хайрли ишлар ҳар бир туманимизда давом этмоқда. 

Мир Рўзметов
O`zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши
Ташкилий-партиявий ишлар бўлими мудири