Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Божхоначилар аэропортда қимматбаҳо тақинчоқларни олиб киришга уринган шахсни тўхтатишди

Божхоначилар аэропортда қимматбаҳо тақинчоқларни олиб киришга уринган шахсни тўхтатишди

Бухоро вилояти божхона бошқармаси «Бухоро аэропорти» чегара божхона пости ходимлари томонидан хорижий рейс орқали ҳаракатланиш чоғида мамлакатимизга яширинча қимматбаҳо тақинчоқларни олиб киришга уринган шахс тўхтатиб қолинди.

Фуқаро Ҳ.Қ «яшил йўлак» орқали ҳаракатланиш чоғида божхона назоратидан ўтказилган. Натижада у ўзи билан умумий қиймати 8 167 800 сўмлик, жами 408,39 грамм  заргарлик буюмларини божхона чегарасидан яширинча олиб ўтишга урингани аниқланган. 

Ҳозирда, ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.  

«Божхона органлари томонидан халқаро аэропортларимизда жорий этилган «қизил» ва «яшил» йўлаклар фуқароларнинг қимматли вақтларини тежаш ва уларга сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида ташкил этилган. 

Аммо баъзи шахслар мазкур имкониятдан ўзларининг ноқонуний мақсадлари йўлида фойдаланишлари, божхона ходимининг кўзини шамғалат қилишга уринишлари эса, ачинарли ҳолдир», дейилади Божхона қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

Манба "Kun.uz" нашри.