Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

БОЛАГА КИТОБ ЎҚИШ ЎРГАТИЛАДИМИ?

БОЛАГА КИТОБ ЎҚИШ ЎРГАТИЛАДИМИ?
Ота-она борки, фарзандининг китобга ошно бўлишини истайди. Хўш, бунинг учун нима қилиш керак? O‘zLiDeP Қарши туман Кенгаши томонидан партиянинг “Дурдона” маърифий лойиҳаси доирасида “Китоб – маънавият бешиги” мавзуида  ўтказилган давра суҳбатида мазкур масалалар хотин-қизлар ва маҳалла фаоллари иштирокида қизғин муҳокама этилди.
Тадбирда иштирок этган психологларнинг таъкидлашича, болага китоб ўқишни ўргатишнинг энг яхши усулларидан бири бу “Кассиля” методидир. Унга кўра, болага қизиқ бир ҳикоя завқли тарзда, чиройли овозда ва юз ифодаларини “иш”га солган ҳолда ўқиб берилади. Агар фарзандингиз асарнинг қандай тугашини билишга қизиқса, демак, давомини ўзи ўқиб олишга тайёр!
– Аввало, ота-онанинг ўзи китоб ўқишда фарзандига ўрнак бўлиши лозим, – дейди O‘zLiDeP  Қарши туман аппарат раҳбари Д. Турсунов. – Аксинча, оналаримиз сериал кўриш, оталаримиз компьютер ёки телефон титкилаш билан банд бўлса, уларнинг зурриёди нима билан машғул бўлади? Ахир қуш ҳам уясида кўрганини қилади-да. Шунинг учун китобсевар болаларни кўпайтиришни истасак, аввало, ота-оналарни бу машғулотга қизиқтиришимиз керак.
– Одатда ота-онам билан қайсидир мавзуда суҳбатлашсам, улар мавзуга алоқадор бирор бир асардан мисол келтиришади. Бу китобга бўлган қизиқишимни янада оширган, – дей­ди Қоратепа касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Нозия Айдарова.
Сайёра АСРАНОВА,
O‘zLiDeP матбуот хизмати ходими