Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРМАРКАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРМАРКАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

 

   Жиззахда “Фаол меҳнат ва ҳаракат келажак гарови” шиори остида бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтди.

 

Диққатга сазовор  томони,  вилоят ҳокимлиги, прокуратура, вилоят бандлик бош бошқармаси томонидан ташкиллаштирилган ва ҳамкор ташкилотлар, жумладан ЎзЛиДеП Жиззах вилоят Кенгаши ходимлари фаол иштирок этган  мазкур ярмарка, шаҳарда янгидан барпо этилган “Ёшлар боғи”даги илк тадбирдир.

 Сир эмас, айни пайтда ёшлар ҳаётига доир энг долзарб муаммо – бандлик масаласидир. Бу муаммони ҳал қилишда эса, ҳар қандай саъй-ҳаракат рағбатга лойиқ. Вилоят миқёсида ўтказилган мазкур бўш иш ўринлари ярмаркасида 793 та корхона ва ташкилот мавжуд 2823 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди. 

     Ярмаркага таклиф қилинган 7590 нафар ишсиз фуқароларнинг 3000 нафарини касб-ҳунар коллежларининг битирувчилари ташкил этди. Шунингдек, тадбирда хорижан қайтган мигрантлар, касб-ўунар коллежларини оптималлаштируви ҳисобига ишсиз қолган фуқаролар, жазони ўтаб қайтган шахслар, юшмаган ёшлар ҳам иштирок этишди.

     Ярмарка давомида 2209 нафар фуқаролар ўзларига муносиб иш ўринлари топиб, иш берувчилар билан меҳнат шартномаларини имзоладилар.

      Тадбирда вилоятдаги 12 та тижорат банклари томонидан 110 нафар тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларнинг бизнес-лойиҳаларини қўллаб-қувватилаш мақсадида 1 млярд.870 миллион сўм имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар берилди.

                                Баҳром МИРЗАҚОБИЛОВ,

“XXI asr”   мухбири