Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Бош прокуратура Академияси ташкил этилади

Бош прокуратура Академияси ташкил этилади

      Республикамизда Бош прокуратура Академиясини ташкил этиш режалаштирилаяпти. Бу ҳақда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” давлат дастури лойиҳасида маълум қилинганлигига асосланиб “Халқ сўзи” маълумот берди

     Унга кўра, шу йил 1 майга қадар тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади. Мазкур ҳужжатда прокуратура органларининг ягона мажмуасини (ўқув бинолари, спорт-соғломлаштириш иншоотлари ва ҳ.к.) қуриш; прокурор-тергов ходимлари малакасини узлуксиз ошириш ва уларни қайта тайёрлашнинг самарали тизимини яратиш; ўқитишнинг инновацион шакл ва услубларини, энг янги педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялари, масофадан ўқитиш ва мустақил таълим, интерфаол ва ситуацион машғулотлар, тренинглар ўтказишни кенг жорий этиш; қонунчиликни такомиллаштириш ва ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантириш бўйича илмий асосланган хулоса ва тавсияларни ишлаб чиқиш назарда тутилади.