Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Бош прокуратура ҳузуридаги ахборот-таҳлил маркази очилди. Марказ директори этиб Бобур Алихонов тайинланди

Бош прокуратура ҳузуридаги ахборот-таҳлил маркази очилди. Марказ директори этиб Бобур Алихонов тайинланди

      8 январь — прокуратура органлари ходимлари кунида Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси ҳузуридаги ахборот-таҳлил мультимедиа марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

    Очилиш маросимида хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги элчихоналари вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Бу ҳақда daryo.uz сайти хабар бермоқда.

    Тадбирда Ўзбекистон Республикаси бош прокурори Ихтиёр Абдуллаев ва ахборот-таҳлил мультимедиа маркази директори Бобур Алихонов сўзга чиқиб, йиғилганларга марказнинг мақсад ва вазифалари ҳақида тушунча берди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги ахборот-таҳлил мультимедиа марказини ташкил этишдан кўзланган мақсад — мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишдан иборат.

     Марказ замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда ахборот-таҳлилий медиа материалларини, шу жумладан аудио ва видеороликлар, телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар, ижтимоий рекламалар ҳамда воқеа жойидан репортажлар тайёрлайди ва эфирга узатади.

      Очилиш маросими доирасида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Тараққиёт стратегияси маркази ҳамда халқаро пресс-клуб билан ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар имзоланди.