Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

БЎСТОНЛИҚДА ИННОВАЦИЯЧИЛАР БЕЛЛАШУВИНИНГ РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

БЎСТОНЛИҚДА ИННОВАЦИЯЧИЛАР БЕЛЛАШУВИНИНГ РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган “Ёшлар оромгоҳи”да “Ёш инновациячи” кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган 42 нафар инновациячилар ўзаро беллашди.

 O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти” томонидан ташкил этилган мазкур танлов ёшларда катта қизиқиш уйғотди. Буни биринчи йилнинг ўзиданоқ ҳудудий босқичларда 600 га яқин йигит-қизлар ўз ихтиро ва ишланмаларини намойиш этишганидан кўриш мумкин. Ишлаб чиқариш ва сервис, туризм, қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш соҳасида ишлаб чиқилган инновацион ғоялар ичидан саралаб олинган 20 га яқин ишланмаларни кўриб, ҳакамлар ҳам ғолибларни аниқлашда анча қийналиб қолишди.

— Иштирокчиларнинг ишларини кузатиб туриб вилоятларда тайёргарлик яхши бўлганига амин бўлдим, - дейди Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши масъул ходими Чорихон Қодиров. — Нафақат лойиҳалар, балки уларни тақдим этишларига ҳам аҳамият бердик. Тўғри, ҳали ғоялар ҳом. Уларни ривожлантириш, пишитиш керак.  Қувонарлиси, шакллантирилса ҳаётга тарғиб қилса бўладиган яхши ишлар, ёш авлоднинг ҳаракатлари борлигида.

Тадбир икки босқичда ўтказилди. Биринчи босқичда иштирокчилар ўз ишарини тақдимот қилиб берган бўлишса, иккинчи босқичда ҳакамлар ҳайъатининг сухбатидан ўтишди. Кун сўнггида хушовоз ҳонандалар томонидан тайёрланган концерт дастури йиғилганларга байрамона кайфият улашди.


Қатнашчиларни эртага академиклар билан учрашув ва тақдирлаш маросими кутмоқда. Натижалар эса ҳозирча номаълум. Ғолиблар номи эълон қилингунга қадар сизни инноватцион ғоя ва ишланмалар билан таништириб борамиз. Бизни кузатишда давом этинг.

Чарос ЁҚУБОВА