Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

Боёвут туманида 18-30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида югуриш марафони ўтказилди

Боёвут туманида 18-30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида югуриш марафони ўтказилди

           Ёшларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, ёш авлодни ҳар тамонлама баркамол қилиб вояга етказиш – давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

             Айни шу жиҳатлардан келиб чиқиб O‘zLiDeP Боёвут туман Кенгаши ташаббуси билан туман ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, болалар-ўсмирлар спорт мактаби, ички ишлар бўлими, ўқув спорт техника клуби, “Маҳалла” ҲЖФ бўлинмаси, туман тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда “Ёшлар соғлом турмуш тарзи тарафдори” шиори остида 18-30 ёшгача бўлган фаол ва уюшмаган ёшлар ўртасида югуриш марафони ташкил этилди.

            Спорт мусобақасининг очилиш маросимида ҳамкор ташкилотлар вакиллари қайд этганидек, бугунги кунда ёшларни спорт мусобақаларига оммавий равишда жалб қилиш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, ёшларнинг ўзаро маданий-спорт алоқаларини йўлга қўйиш, уларнинг спорт соҳасига бўлган қизиқишларини кучайтириш ва кенг миқёсда ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

             Марафон иштирокчиларига Боёвут тумани У.Юсупов сув истемолчилари уюшмаси ҳудудида жойлашган маҳаллий аҳамиятдаги 4К 669а сонли автойўлнинг  15-5 км оралиғидаги масофада старт берилди. Ғолиблик учун 85 нафарга яқин ёшлар баҳс олиб боришди.

             Мусобақа иштирокчилари ҳакамлар ҳайъати томонидан юқори тартиб-интизомга риоя қилган ҳолда одилона баҳоланиб борилди.

           Якуний натижаларга кўра 3-ўринни Ширин маҳалласида яшовчи фуқаро А.Тўрабоев, 2-ўринни У.Юсупов СИУда яшовчи фуқаро И.Қобилов ҳамда 1-ўринни Ширин маҳалласида яшовчи фуқаро А.Абдурахмоновлар қўлга киритдилар. Қизлар ўртасида 2-ўринни Навоий СИУда яшовчи фуқаро М.Исломова ҳамда 1-ўринни Наврўз маҳалласида яшовчи фуқаро Ф.Қўзиевалар қўлга киритдилар.

             Мусобақа сўнгида ғолибликни қўлга киритган спортчи ёшлар O’zLiDeP Боёвут туман Кенгаши, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Иззат АБДУРАҲМОНОВ,

O‘zLiDeP Боёвут туман Кенгаши

Аппарат раҳбари