Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

Breaking news: Гўшт нархи 15 минг сўмга арзонлашди

Breaking news: Гўшт нархи 15 минг сўмга арзонлашди

Урганч шаҳрида шу пайтгача 40-45 минг сўмдан сотилиб келинаётган гўшт нархи эндиликда 30 минг сўмни ташкил қилмоқда.

Хоразм вилоят Урганч шаҳри ҳокимлиги ”Савдо харид” корхонаси билан ҳамкорликда Урганч деҳқон бозорида мол гўштини 30 минг сўмдан сотилишини йўлга қўйди. Бу ҳақда вилоят “Савдо харид” корхонаси раҳбари Абдурасул Ёқубов берган маълумотига таяниб "Turon24" манбаси хабар тарқатди.

Маълум бўлишича, охирги вақтларда вилоятнинг барча шаҳар ва қишлоқларида гўшт нархининг сунъий оширилиши кузатилган. Гўшт нархини пасайтириш учун чорвачилик билан шуғулланувчи фермер хўжаликлар ва аҳолидан моллар сотиб олиниб, пешма-пеш гўшт расталарига чиқарилмоқда.

Аввал ҳам гушт нархига оид таҳлилий мақола эълон қилган эдик.