Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Breaking news: “Йўлдан ўтишда қулоқчинларни олиб қўйинг”

Breaking news: “Йўлдан ўтишда қулоқчинларни олиб қўйинг”
Тошкентнинг “Байналминал” кўчаси чорраҳасининг ўтиш йўлларига пиёдалар учун махсус “Йўлдан ўтишда қулоқчинларни олиб қўйинг ” маъносидаги сўзлар битилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
 
Маълум бҳлишича, бу Тошкент шаҳар ИИБ, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ташаббуси билан қилинди. Ушбу янгилик Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг “Йўл ҳаракат хавфсизлигини тарғибот қилиш кунлар”ида амалга оширилди.
 
Дарҳақиқат, ёшлар орасида қулоқчин тақиб юриш урф бўлган. Бу – одамни кўпинча йўлни кесиб ўтишда чалғитади. Ерга битилган огоҳлантирувчи ёзувлар пиёдаларни оз бўлса-да огоҳликка ундаса, ажаб эмас.