Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Бу жуда қизиқ!

Бу жуда қизиқ!

1. Янги туғилган чақалоқ сувда бемалол суза олади. Ҳатто, узоқ вақт нафасни ушлаб туришни, сувга шўнғишни ҳам қойиллатади. Бунга уларнинг она қорнида, сувда вояга етиши сабабчидир.

2. Чақалоқлар бир ойлик бўлгунча йиғлаганда кўзидан ёш чиқмайди. Бундан ташқари, чақалоқ йиғлаганда онасининг товушини такрорлайди. Бу она қорнидалигида она товуши хотирасига муҳрлангани билан боғлиқ.

3. Олимларнинг таҳлилларига кўра, одам учун кундузги уйқунинг соат 14:00 дан 16:00 гача давом этгани фойдалироқ. Шу вақтда ухласак, организмнинг чарчоқдан тўлиқ халос бўлиши осонлашиб, ижодий салоҳиятимиз янада юқориларкан.

4. Одам соатига 160 километр тезликда акса уради.

5. Ҳар куни инсон юраги шу қадар кўп қувват ишлаб чиқарадики, бу қувват билан юк машинаси 32 километр тўхтамай йўл босиши мумкин. Агар бир умрлик йиғилган қувватни жамласак, ўша юк машинасининг ердан ойгача етиб бориши ва яна ортга қайтиши таъминланади.

6. Одам туғилгандан то 70 ёшга етгунга қадар 50 кило миқдорда тери ташлайди.

7. Инсон 7000000000000000000000000000 (бу 7 октиллион деганидир) та атомдан ташкил топган. Бу атомлардан ҳар бирининг ёши ўртача 1 миллиард йилга тенг.

8. Агар одамнинг кўзи рақамли фотокамерага айланса, 576 мегапиксел қувватга эга бўларди.

9. Ҳаётимиз давомида бизнинг миямиз 1 квадриллон донадан ортиқ ахборотни ўзида сақлаб туради.

10. Одам танаси соатига 180 миллионта қон тўқималари ишлаб чиқаради.


 

Манба: hordiq.uz