Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Бу қизиқ! Киви — табиий витаминлар йиғиндиси

Бу қизиқ! Киви — табиий витаминлар йиғиндиси

Номланиши

Аслида Хитой актинидияси деб аталувчи бу ўсимликка Янги Зеландияда яшовчи қанотсиз қуш Кивининг номи берилган. У  Янги Зеландия ўтлоқ ва ўрмонзорларида яшайдиган товуқсимон жонзод бўлиб, мамлакатнинг миллий рамзи саналади. Янги зеландияликлар меванинг ташқи тузилиши, устидаги туки ва ранги киви қушига ўхшаганлиги боис уни ҳам шу ном остида киви деб атай бошлашган ва шу ном остида киви қуши белгиси билан хорижий мамлакатларга экспорт қила бошлаган.

 

Ватани

Дастлаб киви Хитойда ёввойи ҳолда ўсган ва унинг массаси 30 гр. атрофида бўлиб, мазаси нордон ва тахир бўлган. Шунинг учун уни Хитой актинидияси ҳам деб аталади.

Киви Хитойдан Жанубий Африка  ва Янги Зеландияга олиб келинган. Ҳозирда ҳамдўстлик мамлакатларида Хитой актинидияси ҳамда аччиқ актинидиянинг совуққа чидамли навлари мавжуд.

20-аср бошларига келиб бу ажойиб жажжи мева тасодифан Янги Зеландияга келтирилади. Ўзгача кўринишга эга мева дарҳол ботаник олимларнинг эътиборини  тортади. Вақтни ғанимат билган селекционерлар ўсимликни биз учун номаълум бўлган мева билан чатиштириб, уни маданийлаштиришга муваффақ бўлишади. Шу тариқа кивининг янги, маданий нави яралади ҳамда унинг вазни, таъми ҳам буткул ўзгариб, сезиларли даражада яхшианади. Шу-шу киви кўпчиликнинг энг тотли мевасига айланди ва дунё бозорларидан мустаҳкам жой олди.

Бугунги кунда бу ўсимлик субтропик иқлимли кўпгина давлатларда етиштирилмоқда. Айниқса Хитой, Италия, Янги Зеландия ва Чилида улкан киви плантациялари бўлиб, мазкур давлатлар дунё бўйича киви етиштирувчи йирик экспортёр саналади.

 

Киви қандай ўсимлик

Бу чирмашиб ўсувчи гажакли ўсимликдир. Танаси ва новдалари худди токка ўхшаб кетади. Парвариши ҳам ток парваришга ўхшаш.

 

Совуққа чидамлилиги

  Киви кўчатлари Ўзбекистонга келтирилганида дастлабки йиллари қиш совуқ келган йиллари нобуд бўлди.

Секин аста узум, анор, хурмо ва анжирга ўхшаб мослаша бошлади. Андижонлик Ҳабибулла Сулаймоновнинг айтишича, кивининг совуққа бардошлилиги анор дарахтига ўхшаш. Демак, қиш совуқ келадиган йиллари токка ўхшаб ўраш талаб этилади.

 

Меваси

Ўртача кивининг вазни 75 гр.атрофида бўлса, йирикроқ меваларда бу қўрсатгич 100 граммдан ошади. Ичидаги гўштли қисми яшил, баъзида сариқ тусда бўлади. Голд киви нави ана шундай сариқ этга эга. Айрим навларнинг меваси 150 граммгача боради. Унинг қалин жигарранг пўсти шу рангдаги туклар билан туклар билан қопланган. Қобиқ остида эса майда уруғли юмшоқ эти жойлашган. Киви мевасининг шакли ва ранги эътиборни жалб этади. Таъми қовун, ертут ва крижовник мевалари қоришмасини эслатади.

         Мевалари 0 даража ҳароратда ярим йилгача сақланиб туради. Хом ҳолича, салат, консерва ва мармелад тайёрлаб, истеъмол қилинади.

Давоми бор...