Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Бу қизиқ. Хитойни яхши биламизми?

Бу қизиқ. Хитойни яхши биламизми?

         Xитой маданияти дунёдаги энг қадимий ва жаҳон цвилизациясига улкан ҳисса қўшган маданият  ҳисобланади. Хитойликлар ўзларини Осмон фарзандлари ёки аждарлар авлоди дейишади.

        Корейслар эса уларни “Чун гук” яъни “Само лочинлари” деб аташган. Хитой бинокорчилигида бинолар тенг симметрик шаклда қурилади. Бунинг боиси эса “Ин” ва “Янг” тушунчаларининг доимо ўзаро мутаносиб бўлиши лозимлигини билдиради.

        Қадимги Хитой калиграфияси, яъни, “Шу Фа” инсонларни ақл билан таёқчани ушлаш ва рангларни тўғри танлашга ўргатган. Қадимги Хитой маданиятини географик шароит, диний қарашлар, марказий ҳокимиятнинг вужудга келиши каби омиллар юзага келтирган ва бу маданият 4 давр тан сулоласи, маҳаллий подшолик, Уч подшолик ва Хун қулдорлик жамияти даврида ривожланган.

       Дастлабки компас, қоғоз ва ипак матоси хитойликлар томонидан яратилган. Шунингдек, чой ичимлиги ва дехқончиликнинг янги усуллари ҳам илк бор хитойликлар томонидан ўйлаб топилган.

       Моҳинур ҚОДИРОВА